Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАЛИКЛАРНИНГ “БАРКАМОЛ АВЛОД–2017” СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИДАГИ НАТИЖАЛАРИ

×

 2017-06-05 15:31:22    68

PDF юклаш
Чоп этиш


24-28 май кунлари Жиззах шаҳрида “Баркамол авлод-2017” спорт мусобақаларининг Республика финал босқичи бўлиб ўтди. Унда  вилоятимиздан 15 та спорт тури бўйича жами 75 нафар (24 нафари қизлар) ўқувчи-спортчилар қатнашди.

Мусобақалар якунига кўра спортнинг теннис тури бўйича Фарғона саноат касб-хунар коллежи 2-босқич ўқувчиси Азизхон Турғунов, бокс бўйича Фарғона олимпия заҳиралари коллежи ўқувчиси икки карра Осиё чемпиони Билолбек Мирзараҳимов, таэквандо ВТФ бўйича Фарғона педагогика коллежи ўқувчиси Нафисахон Қамчибекова, енгил атлетика бўйича  Марғилон иқтисодиёт коллежи ўқувчиси Темурбек Мусаев, Тошлоқ транспорт ва қурилиш касб-хунар коллежи ўқувчиси Давлатбек Ҳалилов, Данғара қишлоқ хўжалик касб-хунар коллежи ўқувчиси Сардор Турғунов, шахмат бўйича Ўзбекистон маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси, халқаро гростмейсер, тўрт карра Осиё чемпиони Гулруҳбегим Тоҳиржонова олтин медални қўлга киритдилар.

Вилоятимизнинг етти нафар спортчиси –  таэквандо ВТФ тури бўйича Фарғона олимпия заҳиралари коллежи ўқувчиси Дилёра Баҳриддинова, теннис бўйича Фарғона саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Шаҳноза Ҳатамова, бадиий гимнастика тури бўйича Фарғона олимпия заҳиралари коллежи ўқувчиси Дурдона Олимжонова, 400 метрга эстафетали югуриш бўйича Фарғона олимпия заҳиралари коллежи 3-босқич ўқувчиси Умиджон Мамасодиқов, Марғилон иқсодиёт коллежи ўқувчиси Темурбек Мусаев, Тошлоқ транспорт ва қурилиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Давлатбек Халилов, Данғара қишлоқ хўжалик касб-хунар коллежи ўқувчиси Сардор Турғуновлар  “Баркамол авлод-2017” спорт мусобақаларининг кумуш медали соҳиби бўлдилар.

Мусобақанинг бронза медали ҳам етти нафар спортчиларимиз –  Бувайда автомобил йўллари касб-ҳунар коллежи ўкувчиси Мангуберди Абдурасуловга спортнинг бокс тури бўйича, Маргилон педагогика коллежи ўкувчиси Ўғилой Абдулазизова, Дангара агросаноат касб хунар коллежи ўкувчилари Умида Турғунбоева, Динара Очилова, Саноат Номонжоноваларга енгил атлетика тури бўйича, Фарғона олимпия заҳиралари коллежи ўкувчиси Феруза Расуловага сузиш тури бўйича, Ўзбекистон қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўкувчиси Умиджон Салимовга таэквандо БТФ бўйича насиб этди.

Якунда 21 медални қўлга киритиб, теннис бўйича биринчи, футбол ва волейбол бўйича иккинчи, таэквандо ВТФ тури бўйича учинчи ўринни эгаллаган вилоятимиз спортчилари“Баркамол авлод-2017” спорт мусобақаларининг Республика финал босқичида умумжамоа ҳисобида саккизинчи ўрин билан кифояланишди.

Агар сайт модераторларига сайт ҳақида фикр мулоҳазаларингиз бўлса,
бу жадвалларни тўлдириб жўнатинг