Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 86 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“НЕФТЧИ” РАҲБАРИЯТИДА ЎЗГАРИШЛАР

 2017-06-05 15:33:05    63

PDF юклаш
Чоп этиш


Бир вақтлар мамлакатнинг беш карра чемпиони ва кубок соҳиби бўлган  Фарғонанинг  “Нефтчи” жамоаси 2017 йил мавсумида ўз ўйинини топа олмаяпти.

Олий лига жамоалари ўртасида ўтказилган 12 та расмий учрашувда 36 имкониятдан фақат 10 очко жамғариб, турнир жадвалида 15-ўринга тушиб қолганлиги ана шундан далолат бериб турибди.

Вилоят футбол федерацияси жамоада аҳволни ўнглаш мақсадида раҳбариятни янгилашга мажбур бўлди.

Жамоа бошлиғи Рустам Абдуллаев, катта мураббий Муроджон Исмоилов истеъфога чиқарилди. Бош мураббий Андрей Фёдоровга жамоанинг имкониятларидан оқилона фойдаланиш, таркибни иқтидорли ёшлар билан тўлдириш юзасидан аниқ вазифа-топшириқлар  берилди. Ҳозиргача вилоят футбол федерацияси вице президенти лавозимида ишлаб келган Тоҳир Кападзе “Нефтчи” жамоасининг бошлиғи этиб тайинланди. Аҳволни ўнглаш учун бир вақтлар Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган Вадим Абрамов Фарғонага таклиф этилди.

Бу ўзгаришлар жамоа фаолиятига ижобий таъсир кўрсатиши аниқ. “Нефтчи” Ўзбекистон кубоги мусобақаларида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасидан устун келиб, чорак финалга йўлланма олганлигини дастлабки қутлуғ қадам дейиш мумкин.