Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 65 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОРОМГОҲЛАР МАВСУМГА ТАЙЁРМИ?

 2017-06-05 15:33:56    69

PDF юклаш
Чоп этиш


 Ўқув йилини тамомлаб, ёзги таътилга чиққан болалар кутган лаҳзалар ҳам етиб келди.  Эндиликда улар таътилни мароқли ўтказиш ва мириқиб ҳордиқ чиқариш учун  оромгоҳларга йўл оладилар.

  Жорий йилда 138 та оромгоҳларда 32 минг 100 нафар  болалар соғломлаштирилиши режалаштирилган.  Бунинг учун  4 млрд 989,3 млн сўм маблағ сарфланиши  белгиланган. 

 Оромгоҳлар мавсум давомида  ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида 18 мингдан зиёд илмий-бадиий адабиётлар билан таъминланди. “Ўзбеккино” миллий агентлиги  вилоят бўлими томонидан болалар учун яратилган кинофильмлар  рўйхати шакллантирилиб, тақдим қилинди.

 Мавсумни кўнгилли ўтказиш, ҳар бир оромгоҳда хавфсизлик, йўл ҳаракати  ва ёнғин хавфсизлигини  таъминлаш  ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида  вилоят  ИИБ томонидан  2 нафардан  ички ишлар идоралари ходимлари бириктирилиб, назоратга олинди.  Оромгоҳлар талабидан келиб чиқиб, ҳудудлар ва сменалар кесимида  тиббиёт ходимлари, шифокорлар  рўйхати шакллантирилди. 50 млн сўмлик дори-дармон заҳираси яратилди. 

“Нафосат”, “Ниҳол”, “Коинот”, “Роҳат”, “Кимёгар”  сингари болалар оромгоҳларида  мавсумга  жиддий ҳозирлик кўрилди.   Маъмурий бино, ошхона, кутубхона, маънавият хоналари таъмирдан чиқарилиб,   зарур  жиҳозлар билан таъминланди.

 Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг  2017 йил  23 мартдаги “2017 йилнинг  ёз мавсумида  болаларни дам олдириш ва соғломлаштиришга  тайёргарлик кўриш  ҳамда мавсумни юқори савияда ўтказиш бўйича амалга ошириладиган ишлар тўғрисида”ги  йиғилиш баёни қарори  асосида оромгоҳимиз мавсумга шай ҳолга келтирилди, – дейди    Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи тасарруфидаги “Тонг” оромгоҳи раҳбари Қахрамонжон Валиев. –  Оромгоҳнинг 2 та ётоқ биноси таъмирланди. Маънавият ҳонаси кўргазмали қуроллар билан жиҳозланди. Улар мавсум давомида 300 нафардан зиёд болаларга хизмат қилади.

   Аммо айрим оромгоҳларнинг ҳали ҳам мавсумга тайёр эмаслиги бу борада сусткашликка йўл қўйилаётганлигидан далолатдир.  Жумладан, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимидаги  Фарғона механика заводи шўъба корхонаси  тасарруфидаги “Хумо” болалар оромгоҳи  мавсумда 980 нафар болаларни бағрига олади.  17-18 май кунлари ободонлаштириш ишлари ўтказилган. Ҳозирда оромгоҳда  Фарғона механика заводи ШК томонидан  қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Аммо ювиниш хонаси, хожатхоналарда ишлар якунига етгани йўқ.

Олтиариқ тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини  методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги “Юлдуз” болалар оромгоҳи бино ва иншоотларини  чидамлилик ҳолати бўйича  вилоят Давлат архитектура  ва қурилиш назорати  инспекцияси, вилоят ИИБ, фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва вилоят ДСЭНМ мутахассислари хулосаларига асосан  фаолият юритиши мақсадга мувофиқ эмас, деб топилган. Шу сабабли оромгоҳ туманнинг Повулғон қишлоғида жойлашган 38-умумтаълим мактабида ташкил этилиши режалаштирилган. Ўрганишлар давомида  муассасада болаларнинг дам олиши учун зарур шароит борлиги ҳисобга олиниб,  июн ойига қадар  мавсумга тайёргарлик ишларини якунлаш белгиланган эди.  Аммо ётоқхонани жиҳозлаш ишлари охирги етказилмади.