Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 59 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КАРТОШКАЧИЛИКДА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ҲАМКОРЛИК

×

 2017-06-05 15:35:26    77

PDF юклаш
Чоп этиш


вилоятимизда мазкур тармоқ фаолиятини хорижнинг энг илғор тажрибалари асосида ривожлантириш имконини беради

 

Муҳтарам Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган Ҳаракатлар Стратегиясининг бешта йўналишидан бири иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор вазифаларига бағишланган бўлиб, бу бўлимда қишлоқ хўжалигини модернизациялаш ва жадал ривожлантириш ишларига алоҳида аҳамият қаратилган.

Бу борада экологик тоза маҳсулот етиштириш, аграр соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг янги, касаллик ва зараркунандаларга чидамли навларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш каби бир қатор вазифалар белгиланган.

2017 йилда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида вилоятимизда 38 минг 265 гектар ерга сабзавот, 11 минг 88 гектарга картошка, 5 минг 534 гектарга полиз экинлари экиш ҳамда 440 минг тонна картошка етиштириш, картошкачилик бўйича 142 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутиляпти. Ҳозирги кунда фермер, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томонидан асосий майдонларда сабзавот, картошка экинларини экиш ва парваришлаш ишлари сифатли бажариляпти. Ўз навбатида вилоятда мева-сабзавот маҳсулотларини йиғиш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сақлаш имкониятларига эга бўлган 3 та логистик марказлар барпо этиш мақсадидаги юмушлар жадаллик билан олиб борилмоқда.

Бу борада кейинги йилларда вилоятимизда сабзавотчилик соҳасида селекция ишларининг оқсаётгани, сифатли уруғлик етказиб беришда муаммолар мавжудлиги сир эмас. Натижада картошка ва бошқа баъзи сабзавотлар сифати бузилди, ҳосилдорлик камайиб кетди. Соҳа мутахассислари  томонидан соҳадаги мавжуд муаммолар ўрганилиб, амалга оширилиши керак бўлган қатор вазифалар аниқланди.

 Шу йилнинг 16-23 май кунлари вилоятимиз расмий делегацияси вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев ташаббуси билан картошкачилик ва мева-сабзавотчилик соҳасидаги жаҳон тажрибаларини чуқурроқ ўрганиш, илмий-амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Белорусия давлатида хизмат сафарида бўлиб қайтди.

Сафар давомида делегация аъзолари “Белорусия Миллий Фанлар Академияси картошкачилик ва мева-сабзавотчилик илмий-амалий маркази”  республика унитар корхонаси бош директори Сергей Турко, корхонанинг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари Александр Есьман,  илмий ишлар бўйича ўринбосари Вадим Маханько, сабзавотчилик институти директори Андрей Чайковский, қишлоқ хўжалигини механизациялаш бўйича Белорусия Миллий Фанлар Академияси илмий-амалий маркази бош директори Сергей Яковчик, тажриба-синов ишлари бўйича ўринбосари Дмитрий Комлач, Экспериментал-тажриба заводи директори Александр Близнюк, Консервалаш заводи республика унитар корхонаси директори Анатолий Анюховский, савдо-сотиқ ишлари бўйича ўринбосари Сергей Маслаков ва бошқа кўплаб соҳа мутахассислари билан учрашиб, картошкачилик ва мева-сабзавотчилик соҳасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

“Белорусия Миллий Фанлар Академияси картошкачилик ва мева-сабзавотчилик илмий-амалий маркази”  республика унитар корхонаси таркибида сабзавотчилик ва боғдорчилик институти, лаборатория мажмуаси ҳамда Экспериментал-тажриба заводи, Консервалаш заводи шўъба корхоналари фаолият кўрсатади. Илмий-амалий марказ фаолияти кўп тармоқли бўлиб, асосан картошкачиликка ихтисослашган. Марказ томонидан Россия, Молдова, Сербия, Македония, Кавказорти давлатларига картошканинг уруғлик ва озиқ-овқат турлари, крахмал етказиб берилади. Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида илмий марказнинг қўшма лабораторияси ташкил этилган.

Делегация аъзолари 7 кун давомида уруғчилик, селекция, қўшма лаборатория ташкил этиш, уруғлик сотиш-олиш масалалари юзасидан батафсил суҳбат ўтказиб, илмий лабораториялар, ишлаб чиқариш ва техникалар, боғдорчилик соҳаларини ўрганишди.

Сабзавотчилик институти сабзавот экинларининг янги навларини яратиш, уруғликлар етказиб бериш, янги технологияларни амалиётга жорий этиш, уруғликлар ва сабзавотларни улгуржи ва чакана нархларда сотиш, сабзавот етиштириш жараёнларини илмий-техник жиҳатдан таъминлаш билан шуғулланади. Институтда сабзавотчилик соҳасининг ўзида 40 дан ортиқ навлар парваришланади.

Картошкачилик соҳаси селекциясига оид 22 дан зиёд навлар Беларусь Республикаси, Россия ва бошқа мамлакатлар давлат реестрларига киритилган, айримларининг давлат тажриба-синовлари давом эттирилмоқда. Бу навлар крахмал таркиби, тезпишарлиги, мевасининг кўплиги, касалликларга чидамлилиги каби жиҳатлари билан бир-биридан фарқ қилади. Белорусияда картошканинг “Дельфин”, “Зорачка”, “Лилея”, “Уладар”, “Бриз”, “Манифест”, “Дубрава”, “Янка”, “Веснянка”, “Зарница”, “Здабытак”, “Максимум” ва бошқа кўплаб навлари етиштирилади.

Картошкачилик соҳасидаги тажрибаларни ўрганиш келгусида ўзаро ҳамкорликда катта илмий-амалий лойиҳаларни амалга ошириш зарурлигини кўрсатади. Лаборатория мажмуасида, энг аввало, картошка уруғларининг касалланмаган энг яхши навларини танлаб олиш жараёни амалга оширилади. Лаборатория мажмуаси фаолияти картошка экилмасидан олдиноқ унда пайдо бўлиши мумкин бўлган касалликнинг олдини олиш ҳамда нав яратиш ва янги навларни кўпайтиришга қаратилган. Соғлом уруғлар танлаб олингач, селекция залларига юборилади, у ерда эса махсус идишларга экилган уруғлардан ўсиб чиққан ниҳолчалар (илдизпоялар) устида энг яхши навларни кўпайтириш борасида иш олиб борилади. Кўпайтирилган ниҳолчалар яхшилаб озиқлантирилган махсус сунъий тупроқда ўстирилиб, кейин иссиқхоналарга юборилади. Шу йўл билан кўпайтирилган экологик тоза, нави яхшиланган, касалликдан холи ва чидамли картошка уруғлари кенг дала майдонларига экиш учун тавсия этилади.

– Лабораториямизда турли илмий-амалий таҳлиллар ўтказилади, – дейди илмий ходим Елена Радкович, – бу ерда биз кўплаб замонавий асбоб-ускуна ва технологиялардан фойдаланган ҳолда иш олиб борамиз. Шунинг учун илк жараёндаёқ вируслардан қутулиш учун картошка уруғларини саралаб оламиз. Касалланган, вирус аниқланган уруғларни ташлаб юборамиз. Чунки уруғликнинг касалликлардан холи, соф эканлиги, экиннинг ҳам касалликлардан холи бўлишини таъминлайди. Шу боис лабораторияда энг яхши картошка навларини олиш учун деярли 10 йил давомида тинимсиз илмий ва амалий тажрибага асосланган ҳолда иш олиб бориш керак бўлади.

Демак, Белорусиядаги мутахассислар билан бирга ишлаш учун қўшма корхона ташкил қилиш, мутахассисларимизни у ерга ўқишга юбориш, лабораторияларда етиштирилаётган илдизпояларни Ўзбекистон далаларига экиб ҳосил олиш, лабораториядан чиққан биринчи йил экиладиган уруғликни келтириш керак. Мулоқотлар жараёнида Белорусия мутахассислари вилоятимизда ҳар иккала томон учун ҳам фойдали бўлган қўшма корхонанинг ташкил этилишига қизиқиш билдиришди.

Делегациямиз аъзолари лаборатория мажмуаси, боғдорчилик ва сабзавотчилик институти ходимлари билан ҳам суҳбатлашиб, уларнинг тажриба ва экин майдонларида ўзаро тажриба алмашдилар. Илмий-амалий марказ ходимларининг маърузалари, экспериментал-тажриба заводидаги иш жараёни ҳам барчамизда катта таассурот қолдирди. Делегация аъзолари бевосита ишлаб чиқаришни жараёнини кўриш учун Толочин районидаги далаларда бўлиб, картошка ва мева-сабзавотлар парвариши, Консерва заводи фаолияти билан яқиндан танишдик.

– Илмий-амалий марказ кўп тармоқли фаолият олиб боради, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун етти минг гектар ер ажратилган. Охирги икки йилда гектаридан 500 центнер (50 тонна) картошка ҳосили олдик, – дейди А. Анюховский. – Бизнинг заводимиз – энг олий сифатли экологик маҳсулотлар етиштирувчи Европанинг машҳур савдо брендлари каби энг янги асбоб-ускуналар билан жиҳозланган замонавий корхонадир.

Бундан кўринадики, вилоятимизда картошка етиштириш ҳажмини кўпайтириш, уруғчилик-селекция ишларини ривожлантириш - бозорларда нарх-наво барқарорлигини сақлаш ва аҳолини экологик тоза маҳсулот билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Сафар давомида ҳамкорликнинг илк натижаси сифатида вилоятимиздаги айрим тадбиркорлик субъектлари билан ушбу илмий-амалий марказлар ўртасида ҳамкорлик шартномалари тузишга келишиб олинди ҳамда вилоятимизга 20 тонна уруғлик картошка олиб келинди.

Умуман олганда, сафаримиз мобайнида ҳамкорлик соҳасида бир қатор ишлар режалаштирилиб, биринчи навбатда, картошканинг энг яхши навлари уруғларини вилоятимизга олиб келиш долзарб вазифа сифатида белгиланди. Белорусияда иқлим мос келмаганлиги учун етилмайдиган уруғлар, хусусан, ошқовоқ ва карам уруғларини сабзавотчилик институтига Фарғонада етиштириб бериш, Консерва заводини саноатбоп узум навлари билан таъминлаш ва шу орқали вилоятимиз экспорт салоҳиятини оширишга ҳисса қўшиш мумкинлиги аниқланди.

Бу ишларга биолог, селекционер олимларни кенг жалб этиш, уларнинг фаолиятини амалий тажриба билан ўзаро уйғунлаштириш, тажриба алмашиш мақсадида Белорусияга мутахассисларни юбориш жуда ҳам муҳимдир. Натижада вилоятимизда картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг касалликларга чидамли, ҳосилдор, истеъмолчиларга маъқул келадиган навлари яратилади. Шу билан бирга уруғлик ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш имконияти кенгаяди. 

Вилоятимиз делегацияси сафари самараси сифатида Фарғона кўмир таъминоти корхонаси директори Абдуқаҳҳор Рўзалиев, Қувасойдаги “Беҳизор агро” агрофирмаси таъсисчиси Шавкат Салахиддинов ва Белорусиядаги илмий-амалий марказ ўртасида боғдорчилик ва картошкачилик бўйича ҳамкорлик шартномалари тузиш,  вилоятимизда қўшма корхона ташкил этиш, келгусида илмий-амалий лаборатория фаолиятини йўлга қўйиш борасида дастлабки келишувларга эришилди.