Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАВСУМ МАСЪУЛИЯТИ ВА ШАРАФЛИ ЮМУШЛАРИ

×

 2017-06-05 15:36:54    58

PDF юклаш
Чоп этиш


Шу йилнинг 2 июнь куни Олтиариқ туманидаги “Нурли обод” фермер хўжалигида жорий йилги ғалла мавсумини уюшқоқлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик билан ўтказишга бағишланган амалий-семинар бўлиб ўтди.

Семинарда вилоят ҳокимлиги масъул ходимлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар, қишлоқ хўжалиги корхоналари, вилоят ва шаҳар-туманлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари раҳбарлари, шаҳар-туманлар ҳокимлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари, отрядлар раҳбарлари ва ўринбосарлари, давлат ва жамоат идоралари вакиллари иштирок этишди.

Семинар ишини вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев бошқарди.

Бу йилги мавсумни ҳар томонлама намунали ташкил этиш ва шартнома режасида белгиланган ҳосилни ўз вақтида йиғиб олиш мақсадида ҳудудларда амалий-семинарлар ўтказилиб, барча агротехник тадбирлар сифатли бажарилди, тайёргарлик ишлари тўлиқ ниҳоясига етказилди,-деди вилоят раҳбари. – Бугундан бошлаб элимизнинг ризқ-насибасини йиғиб-теришга киришадиган фермер хўжаликлари олдида турган энг масъулиятли ва шарафли вазифа – ҳосилнинг бир мисқолини ҳам нест-нобуд қилмай давлат омборларига етказиб беришдан иборатдир.

Бугунги семинарни ўтказиш учун бежизга “Нурли обод” фермер хўжалиги танлангани йўқ. Фермер хўжалиги раҳбари Лолахон Муротова муҳтарам Президентимиз, халқимизнинг доимий эътибори, меҳрига сазовор бўлиб келмоқда. Меҳнаткаш фермер опа эришаётган ютуқлар билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. 

Таъкидлаш ўринлики, жорий йилги мавсумни хавфсиз ва беталофот ўтказиш учун жалб этиладиган барча техника воситалари сифатли таъмирланди, энг сўнгги русумдаги замонавий комбайнлар сотиб олинди. Отрядлар раҳбарлари, отрядлар раҳбарлари ўринбосарлари – вилоят ҳокими назоратчилари алоқа воситалари билан таъминланди, моддий-маънавий жиҳатдан рағбатлантирилди.

Йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлиги, талон-тарожликка йўл қўймаслик мақсадида “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди,-дейди вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Аловиддин Султанов. – Бу борада мавсумнинг ҳар бир иштирокчиси масъулияти ва жавобгарлиги тушунтирилиб, кенг кўламли профилактик чора-тадбирлар амалга оширилди.

Айни кунларда вилоят ҳокими раҳбарлигида ҳар бир шаҳар-туманда фермер хўжаликлари, отрядлар раҳбарлари билан юзма-юз мулоқотлар ташкил этилиб, мавсум қатнашчиларининг жараёндаги дахлдорлик ва масъулият туйғусини янада кучайтириш режалаштирилган.