Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 268 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КЎНГИЛЛАРНИ ОБОДЛИККА ЕТАКЛАР

 2017-06-29 09:36:19    79

PDF юклаш
Чоп этиш


Рамазон ойи  ўзининг муборак насимлари билан кўнгилларни эзгу амалларга ошно қилади. Кексаларнинг дуосини олиб, савобли ишни ҳар кунлик  юмушга айлантириш  иштиёқини армуғон этади. 

 Президентимизнинг жорий йил 19 майда  қабул қилинган “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори  халқимизнинг диний-маърифий қадриятларини янада улуғлаш, бу борада   жамоатчилик ўртасида  кенг тушунтириш ишларини олиб боришга замин яратди.

Рамазон ойи – меҳр-оқибат тимсоли сифатида инсонларга, қўшни ва қариндошларга ғамхўр бўлиш,  бечора ва ногиронларга, мусофирларга саховат кўрсатиш, сидқидилдан  ёрдам беришга ундайди. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримов “Юксак маънавият  – енгилмас куч” асарида таъкидлаганидек, “халқимиз маънавиятини юксалтиришда миллий урф-одатларимиз  ва уларнинг замирида мужассам бўлган  меҳр-оқибат, инсонни улуғлаш, тинч ва осойишта ҳаёт,  дўстлик ва тотувликни қадрлаш, турли муаммоларни биргаликда ҳал қилиш  каби ибратли қадриятлар тобора муҳим аҳамият касб этади”.

 Шу кунларга етказганига шукур, – дейди  Бағдод туманида яшовчи 65 ёшли отахон Ғанижон Эргашев. – Рамазон ойининг муборак кунларида рўза тутиш амалларини бажариб келяпмиз. Халқимиз бу ойни ҳар йили интиқлик билан кутади.  Сабр ва шукрона ойида  эзгу амаллар кўнгилларни янада обод қилади. Қувонарлиси, ҳар куни ўзбек хонадонларида ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда. 

  Муборак ой давомида гина-кудурат унутилиб, кечиримлилик, бағрикенглик муҳити яратилади. Ўзаро ҳамжиҳатлик, дўстлик ришталари мустаҳкам боғланади. Маҳалларда ҳашар йўли билан муқаддас қадамжолар, қабристонлар ободонлаштирилиб, ариқ ва зовурлар тозаланади. Беморлар ҳолидан хабар олиниб, сиҳат-саломатлик, тинчлик-тотувлик бўлиши тиланади.

Шу кунларда Фарғона вилоятининг 1028 та маҳаллаларрида  шаҳар, туман бош имом хатиблари, отинойилари иштирокида муқаддас рамазон ойининг мазмун-моҳияти, шукроналик фазилатлари, инсонпарварликни  даъват этишга қаратилган тушунтириш тарғибот тадбирлари ўтказиляпти,  – дейди  вилоят “Маҳалла”  хайрия жамоат фонди бош мутахассиси Дилором Ғофурова. – Шу кунга қадар 3 мингдан зиёд якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилалар йўқланиб, хондонларида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.  Ҳомийлар, мутасадди ташкилотлар томонидан  уларга керакли озиқ-овқат маҳсулотлари ва совғалар топширилди.