Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 130 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОДИЛ СУДЛОВ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

 2017-06-29 09:43:06    88

PDF юклаш
Чоп этиш


сайёр суд ва очиқ мулоқотларда яққол намоён бўлмоқда

 

Илгари хабар қилганимиздек, шаҳар ва туманларда Ўзбекистон Республикаси Олий Суди ҳамда вилоят судлари вакилларининг фуқаролар билан учрашувлари, сайёр қабул ва судлар давом этмоқда.

ҚУВАСОЙ шаҳрида ўтказилган ана шундай учрашув ва мулоқотларда юртдошларимиз одил судлов тизими ва ҳуқуқий маданият ҳақида кенг тушунчаларга эга бўлишди.

“Кварц” акционерлик жамиятида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда маҳаллий Кенгаш депутатлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, таълим муассасалари раҳбарлари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари иштирок этишди.

Мулоқотда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Олий суд раҳбариятининг жойларда аҳоли билан учрашувлари, халқ билан мулоқот, суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида сўз юритилди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Б.Деҳқонов, вилоят маъмурий суд раиси вазифасини вақтинча бажарувчи М.Марахимовлар юқоридаги мавзулар юзасидан маъруза қилдилар.

Шаҳардаги “Боғбон” маҳалла фуқаролар йиғинида шу куни сайёр суд мажлиси ҳам бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Рсепубликаси Президенти девони масъул ходими Б.Юсупов, йиғин фаоллари, вилоят ва шаҳар ички ишлар тизими вакиллари ва бошқалар иштирок этишди.

Сайёр суд мажлисида фуқаролар томонидан мамлакат чегарасини ноқонуний бузиб ўтиш билан боғлиқ иш муҳокама қилинди. Ушбу айбни содир этган шахсга нисбатан чора кўрилди.

Чегара ҳудудида жойлашган мазкур маҳалла фуқароларига шу куни давлат чегараси тўғрисидаги қонунчилик ва мамлакат сарҳадларига ҳурмат, ҳушёрлик ва огоҳликни ошириш зарурлиги ҳақида тушунчалар берилди.

 

***

БАҒДОД туманидаги 16-болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Баҳодир Деҳқонов билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. 

Унда жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти суди раиси Миродил Мирзажонов, Бағдод тумани ҳокими Саиджон Зокиров ва аҳоли вакиллари иштирок этди.

Баҳодир Деҳқонов суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида таъкидланган масалаларга алоҳида тўхталди.

Жорий йил давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига жиноят ишлари бўйича Бағдод тумани суди фаолияти билан боғлиқ 27 та мурожаат келиб тушган.

Очиқ мулоқот чоғида жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Олимжон Тоғаев сўз олиб, судьялар олдига қўйилган энг устувор вазифалар ҳусусида  фикр-мулоҳазаларини билдирди.

***

ЁЗЁВОН туманидаги 28-сонли мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Х.Ёдгоров мактаб ва мактабгача тарбия муассасалари вакиллари, ўрта махсус касб-ҳунар таълими ходимлари, маҳалла раислари ва маслаҳатчилари билан  очиқ мулоқот ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раис ўринбосари тадбир иштирокчиларига суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва ёшлар тарбиясига тўхталиб, яхши оилада камол топган фарзандгина Ватанига, оиласига содиқ бўлиши, ота-она масъулиятини ошириш бугунги куннинг энг долзарб вазифаси эканлигини таъкидлади.

***

Жиноят ишлари бўйича ҚЎҚОН ШАҲАР суди судьяси А.Шералиев раислигида ўтказилган сайёр суд мажлисида гиёҳвандлик моддасини сотиш ва истеъмол қилиш билан шуғулланган шахслар билан боғлиқ иш кўриб чиқилди.

Сайёр суд мажлисида айбланувчиларнинг кўрсатмалари тингланди. Мазкур жиноят иши бўйича айблов хулосаси ўқиб эшиттирилди.

– Буларнинг жиноят кўчасига киришида маҳалланинг ҳам айби бор, - деди суд мажлисида иштирок этган МФЙ фаолларидан бири. – Суддан уларнинг қилмиши авф этилишини сўраймиз. Маҳалламиз фуқароси Зафаржон Мамаюсуповнинг бу йўлдан қайтишига кафиллик берамиз. Уни назоратга оламиз, токи фарзандларига “отаси судланган” деган тамғани олиб бермасин.

Суд мажлисида, шунингдек, йиғилганларга гиёҳвандлик иллатининг зарарли оқибатлари, бундай йўлга кириб қолганларга бериладиган қонуний жазо турлари ҳақида ҳам тушунча берилди.