Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СУРАТЛАРГА МУҲРЛАНГАН ТАРИХ

×

 2017-06-29 17:27:29    87

PDF юклаш
Чоп этиш


“Фарғона ҳақиқати” (собиқ “Коммуна”) газетаси кўплаб журналист, ёзувчи, шоир, олимлар, жамоатчи мухбирларга устозлик қилган.

Бутун меҳнат фаолиятини газета ишига бағишлаганлардан бири, самимий инсон Машраб ака Саримсоқовдир.

Газетани суратсиз тасаввур этиб бўлмайди. Бу соҳага қизиқиш устозимизда мактабда ўқиган йиллари пайдо бўлган бўлса ажабмас.

Кейинчалик ўқитувчилик фаолияти билан бирга газеталарда ўз суратлари билан қатнашиб, ижоднинг энг қийин, машаққатли йўллари дунёқарашини янада ўстирди. Ҳақиқатпарвар, адолатли бўлиш, доимо тўғри сўзлаш каби ота-онасидан олган фазилатлари, илғор фикрлаши, ҳар бир инсонга эътиборда бўлиши, қийналганларга ёрдам қўлини чўзиши, тўғри сўзлаши билан ҳурмат-эътибор қозонди.

Фотожурналистлар кўпчиликнинг эсида қолади десам хато бўлмайди. Хизмат юзасидан Бағдод туманидан келаётганимизда Азимобод қишлоғида бир тўхтаб дам олмоқчи бўлдик. Шунда устозимиз фотомухбир Шуҳрат ака Олимов йўл четида турган ошқовоқлардан олайлик деб қолди. Шуҳрат ака зийрак, фойдали нарсага тез кўзи тушадиганлардан. Ҳамкоримиз Расулжон Камолов эса ошқовоқнинг шифобахшлиги, ҳар қандай дардга даволигини мақтаб, унинг гапини маъқуллади. Ошқовоқларни ажратиб танлай бошладик. Кичик ўғилчасими, набирасими билан турган ўрта ёшдаги аёлдан нархини суриштирсак, “суратчи мухбирга бепул” деб қолди. Шунда биз ундай бўлса, 4-5 тадан оламиз деб ҳазиллашдик. Ҳалиги аёл Машраб акага қараб, “пахта тераётганимда расмимни олиб газетага чиқаргансиз, 20 йилдан ошди, ўшандаям мўйлабиз бор эди” деди. Ҳаммамиз кулишдик.

Машраб ака ҳар қандай масалада фақат тўғри, бори-ростини гапирар, аяб ўтирмасди. Баъзан ундан хафа бўлишарди. Ўзим гувоҳман. Гоҳида менга “акангиз” ҳаддидан ошириб юборди” дейишарди.

“Устоз ўзи шунақа” мақтовми, танқидми ҳеч қачон яширмай ҳақиқатни очиқ айтиб ўрганган, деб қўя қолардим.

Корхонадами, мактабдами, заводдами, мажлислардами, қаерда бўлмасин, устоз эмин-эркин ишларди. Бутун диққат эътиборини энг жонли, гўзал тасвирлар олишга қаратарди. Эрта ё индинга газетада “ёниб” турган сурат остига қўйилган “М.Саримсоқов олган сурат” ёзувини кўрганлар “Машрабжон боплабди”, деб қўйишарди.

Машраб ака сурат жонли бўлиши керак деган гапни кўп бора такрорларди. Бир куни машҳур хонанда ўз концертида микрофон орқали тезроқ ўртани бўшатиб қўйишни сўради. Устозимиз эса унга бир қараб қўйиб, ўз ишини давом эттирди. У сўзсиз “гапириш” санъатини ҳам эгаллаган эди.

Айримлар, баъзи раҳбарлар газетадаги ўзи ҳақидаги мақолаларни, фотосуратларни ҳам кўрмайди. Ҳатто, расмни олади-ю, ҳеч газетага чиқармайди деб танбеҳ ҳам бериб қўйишади. Бир сафар Қўқон шаҳрида шундай ҳолат юз берди. Ҳурмат-эътибори баланд бир раҳбар ҳузурига кирганимизда ҳол-аҳвол сўрашиб бўлгач, ҳазил-ҳузул билан аския қилишдик.

– Майли, газетага чиқармасаларинг ҳам “суратга олаверинглар, биз розимиз” – деб танбеҳ берган бўлди.

Наврўз байрамида ўша раҳбарни ходимлари қуршовида олган экан. Тасодифни қарангки, раҳбар столи устида айнан ўша расмли газета турганини пайқаб қолган Расулжон: – Мана бу суратдаги одамни танийсизми, деб қолди. Раҳбар беиҳтиёр “ие, мен-ку” деб юборди. Ўртада роса кулгу кўтарилди.

Айни пайтда умрининг қарийб 45 йилини газета ишига бағишлаган Машраб ака Саримсоқов оиласи, фарзандлари, набиралари, яқинлари қуршовида умргузаронлик қилмоқда. Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан устозимизни табриклаб, доимо саломат бўлинг Машраб ака, деймиз.