Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЧЕМПИОННИНГ ИЗДОШЛАРИ

 2017-08-26 16:38:55    75

PDF юклаш
Чоп этиш


 Фурқат  туманидаги  Болалар-ўсмирлар спорт мактаби  2016  йилда болалар спортини ривожлантириш жамғармаси  маблағи ҳисобидан қайтадан қурилиб, спортсеварлар ихтиёрига топширилди. Бу ерда 8 та спорт туридан: олимпия спорт турларидан бадиий гимнастика, бокс, футбол, бокс; миллий спорт турларидан белбоғли кураш, бошқа спорт турларидан қўл жанги, шахмат, акробатика спорт турларидан 802 нафар ўқувчилар шуғулланиб келишмоқда, уларнинг 196 нафарини қизлар ташкил этади. Уларга 15 нафар мураббийлар бор тажриба ва билимларини аямай, меҳнат қилишяпти. Уларнинг 8 нафари олий, 6 нафари ўрта махсус маълумотли, бир нафари “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози”.         

 Машғулотлар спорт мактаби базасидан ташқари тумандаги саккизта умумтаълим мактаблари, Чекчувалдоқ МФЙ ва Эски ШФЙга қарашли биноларда олиб бориляпти. 2017 йил  Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили муносабати билан ва юртимизда ўтказиладиган барча байрамларда  бокс ва бадиий  гимнастика бўйича 2003-2004-2005-2006 йилларда туғилган кичик-ўсмирлар  Болалар-ўсмирлар спорт мактабида вилоят очиқ биринчилиги мусобақаси ўтказилди. Унда вилоятимизнинг Қўқон шаҳри, Ўзбекистон, Данғара, Учкўприк,  Бағдод, Қува, Фарғона туманларидан ташқари Тошкент вилояти спортчилари ҳам  иштирок этдилар.Мезбонлар - спорт мактаби ўқувчилари ғолиб бўлиб, маъмуриятнинг эсдалик ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.

Спорт мактабида енгил атлетика ва футбол турларидан шуғулланиш учун етарли шароитлар мавжуд, ўқувчи-спортчиларни ювинишлари учун иссиқ-совуқ сувлар мавжуд. Спорт иншоотларининг айниқса, бокс ринги, бадиий гимнастика  тўшамалари ва турли машғулот воситалари, тотамининг сақланиш ҳолати намунали ҳолатда. Болалар ўз ихтиёрига берилган спорт асбоб-анжомларидан унумли фойдаланиб, уларни асраб-авайлашга ҳаракат қилишмоқда.

Жорий йил мактаб тарбияланувчилари учун омадли бошланди. 17-19 февраль кунлари Тошкент шаҳрида қўл жанги спорт туридан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси чемпионатида 6 нафар ўқувчи-спортчилар қатнашиб, ғолиб ва совриндор бўлишди. Россия Федерациясининг Москва шаҳрида ўтказилган қўл жанги бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида Зиёда Султонқулова, Гулжаҳон Норматова фахрли 2-3-ўринларни эгаллашди. Шунингдек бокс, бадиий гимнастика, шахмат спорт турларидан ўқувчи-спортчилар вилоят мусобақаларида совринли ўринларни қўлга киритиб келмоқда. Бунда  мураббийлар Маъруфжон Аҳмедов, Аҳроржон Ҳамидов, Жаҳонгир Нишонов, Абдурауф Абдусатторов, Мирзаали Қодиров, Сайёра Содиқоваларнинг меҳнатлари катта.

–Ўзбек спортчиларининг 2016 йил Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган ХХХI ёзги Олимпиада ўйинларида тумандошимиз Бектемир Мелиқўзиевнинг эришган натижасидан сўнг бокс билан шуғулланишни хоҳловчи ёшлар ва фарзандини бўш вақтини спорт билан банд этишни истаётган ота-оналар сони кундан-кунга кўпайиб бормоқда,- дейди спорт мактаби директори вазифасини бажарувчи Адҳамжон Нишонов.- Бокс спорт тури сингари қизлар ўртасида бадиий гимнастика, шарқ якка курашлари, енгил атлетика спорт турлари билан шуғулланиш истагини билдиришяпти.