Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ИНСОН ҲАҚ-ҲУҚУҚИ ВА МАНФААТЛАРИ ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

 2017-08-26 16:42:27    129

PDF юклаш
Чоп этиш


Қаерда қонун ҳукмронлик қилса,

шу ерда эркинлик бўлади.

Соҳибқирон Амир Темур

 

Республикамиз мустақилликка эришгач, 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн иккинчи чақириқ ўн биринчи сессиясида мустақил давлатимизнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинди.

Асосий Қонунимизда давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши энг муҳим тамойил сифатида белгиланди.

2017 йил 8 декабрда Асосий Қонунимиз қабул қилинганлигига 25 йил тўлади.Тарихан бу қисқа даврни миллий қонунчилигимиз  тарихида ўзига хос қонунчилик тизими шаклланган ва янада мукаммаллашаётган давр бўлди, десак асло муболаға бўлмайди.

Бугун Конституция тўғрисида, унинг маъно-мазмуни ва устувор тамойиллари ҳақида сўз юритар эканмиз, Асосий Қонунимизда биринчи навбатда шахс манфаатининг давлат манфаатидан устун этиб белгилангани, инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари энг олий қадрият сифатида муҳрлаб қўйилганлиги, Ўзбекистонда давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи халқ бўлиб, давлат халқнинг иродасини ифодалаши, унинг манфаатларига хизмат қилишини, муҳтарам Президентимизнинг олиб бораётган сиёсатида ва чиқишларидаги қуйидаги сўзларида яққол ифодасини топмоқда:

... Эл-юртга садоқат билан хизмат қилиш –  асосий бурчимиздир;

... Асосий мақсад – одамларнинг розилиги, юртимиз ободлиги;

... Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қиладиган вақт келди;

...Инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, осуда ва фаровон ҳаёти ҳимоя қилинмоғи керак;

... Халқ ичига кириб бориб, одамлар билан мулоқот қилиш – инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омили;

... Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун;

... Қонун устуворлиги – инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омилидир, каби бугунги кунимизнинг шиорига айланиб бораётган сўзлари, ҳамда ... “Бундан буён ҳар бир туман ва шаҳарга, керак бўлса, чекка-чекка қишлоқ ва овулларга чакириб борамиз. У ерда истиқомат қилаётган одамларнинг дардини эшитамиз, муаммоларини ҳал қилишга қаратилган дастурлар ишлаб чиқамиз ва ижросини қатъий назоратга оламиз” деган таъкидлари ҳаётда ўз аксини топаётганлиги, Конституциямизнинг амалдаги ижроси сифатида ҳар қандай фуқарони фахрлантиради.

Ҳақиқатан ҳам Асосий Қонунимиздан ўрин олган фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари, уларнинг манфаатлари ҳимояси 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфатлари йилида муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан ўзининг яққол ижобатини топди.

Бугун биз Конституциямиз мазмун-моҳияти ва унинг аҳамиятини нафақат Конституциямиз қабул қилинган сана арафасида, балки бутун йил давомида ўргансак ҳам камлик қилади. Шу сабабдан ҳам вилоятимизда Конституциямизнинг маъно-мазмуни ва моҳиятини ўрганиш, ёш авлоднинг ҳуқуқий онги, тафаккури ва маданиятини юксалтириш, шунингдек, Конституцияни билиш, унинг мазмун-моҳиятини тарғиб ва ташвиқ қилиш мақсадида ҳар йили қатор тадбирлар белгилаб олинмоқда ва изчиллик билан мунтазам равишда амалга ошириб борилмоқда.

Фикримизнинг далили сифатида Қўқон Давлат педагогика институтида ўтган йили амалга оширилган тадбирлар мавзусига эътибор қаратайлик.

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати”, “Конституция – бахтимиз пойдевори”, “Конституция ва хуқуқий маданият”, “Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари”, “Конституция – бахтимиз қомуси”, “Ўзбекистон Республикаси Конституциясида демократик ҳуқуқ ва эркинликлар”, “Конституция – мамлакатимизда амалга оширилаётган ислохотлар ва бунёдкорлик ишларининг муҳим пойдевори”, “Конституция –менинг тақдиримда”, “Инсонунинг қадр-қиммати, хақ ҳуқуқи – олий қадрият”, “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга”, “Биз озод ва обод юрт фарзандларимиз”, “Конституция, демократия ва миллий маънавият”, “Конституция – ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати”, “Конституция демократик жамиятнинг ҳуқуқий негизидир” каби мавзулардаги маърузалар, давра суҳбатлари ва ёзма ишлар ҳар бир факультетда тахсил олаётган талабалар ўртасида албатта чуқур из қолдирди. Бундай тадбирлар бу йилги Конституциямизнинг 25 йиллик байрамида янада мукаммал режалар асосида амалга оширилиши кундалик ҳаракатимизда кўриниб турибди.

Бу йилги режадаги тадбирларнинг айрим жиҳатларига тўхталадиган бўлсак, “Тарғибот гуруҳлари” томонидан “Бахтимиз Қомуси ва ободлик дастури” ҳамда “Конституция — менинг тақдиримда” мавзулари бўйича барча туман ва шаҳарлардаги маҳалла, корхона, муассаса ва идораларда анжуманлар ўтказиш, давра суҳбатлари уюштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Конституция тарғиботи юзасидан “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари иштирокида ўтказиладиган “Эртамиз бугундан бошланади” мавзуидаги учрашувлар, албатта, йиғилиш иштирокчиларини бефарқ қолдирмайди. Бош Қомусимизнинг бағрикенглик тамойилларидан келиб чиқиб, “Мурувват” уйларида “Хайр-саховат ўзбекона фазилат” мавзуида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда Конституция нормаларини кенг тарғиб этиш мақсадида ОАВда “Фаровон ҳаётимизнинг мукаммал дастури” мавзуида соҳа мутахассислари ҳамда ҳуқуқшунос олимларнинг чиқишлари уюштириладики, бу тарғибот тадбирлари кенг жамоатчилик эътиборидан четда қолмайди, деб ўйлаймиз. Албатта тадбирлар ижроси давомида режаларимиз янада мукаммаллашади ва халқчил тадбирлар изчил амалга оширилади.

Баён этилган фикрларга якун ясар эканман, муҳтарам Президентимизнинг Конституциянинг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида баён этилган сўзларига эътибор қаратмоқчиман.

... Бугун ҳаётимизнинг ўзи Конституциямизда ифодасини топган энг асосий мақсад – инсон манфаатларини ҳар томонлама таъминлаш масаласини долзарб вазифа қилиб қўймоқда. 

Инсон манфаатларини таъминлаш учун эса аввало одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш керак.

Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак ва бу ҳақиқатни аввало барча бўғиндаги раҳбарлар яхши тушуниб олиши зарур.