Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ” ТАНЛОВИ: ИСТИҚЛОЛ МАДҲИНИНГ МУНОСИБ ЭЪТИРОФИ

×

 2017-08-26 16:43:30    116

PDF юклаш
Чоп этиш


Мустақиллик, тинчлик, бунёдкорлик, шукроналик... . Бу муқаддас тушунчалар бугунги ҳур ва дориломон, инсон қадри улуғланиб, халқ кўнгли обод қилинаётган нурафшон кунларда ижодкор қаламига куч, тафаккурига қанот бераётир.

Давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ватанимиз мустақиллигининг йигирма олти йиллигига бағишлаб ўтказилган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий танловига тақдим этилган ижодий ишлар, аввало, истиқлол илҳоми билан яратилганлиги учун ҳам қадрлидир.

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган  мазкур танловда ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, хусусан, теле ва радио ижодкорлар, тасвирий санъат намояндалари, фото ва дизайн усталари томонидан “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган, мустақиллигимиз мазмун­моҳиятини очиб берувчи, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурининг ижобий самараларини тарғиб этувчи энг яхши асарлар, ижод намуналари  саралаб олинди. “Ёзувчи ва шоирларнинг адабий-бадиий ижод намуналари”, “Оммавий ахборот воситалари орқали журналистик тарғибот ишлари”, “Тасвирий санъат асарлари, фото ва дизайн ишлари” номинацияларига умумлаштирилган 10 та йўналиш бўйича ғолиблар эътироф этилди.

Ислом Каримов номидаги вилоят Театр-концерт саройида танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Тадбирни Фарғона шаҳар ҳокими Шавкат Эркабоев очди.

Шу куни ҳар бир қиррасида Ватан ва Эрк тимсоли ўзига хос ифода топган, юксак ватанпарварлик туйғуси билан суғорилган ижод намуналари муаллифлари номи тантанали эълон қилинди. Уларга диплом ва эсдалик совғалари Республика маънавият тарғибот гуруҳи аъзолари - Ўзбекистон Фанлар академияси доценти Неъмат Валиев, таниқли актёр Меҳриддин Раҳматов, “Ёш томошабинлар” театри актёри Акром Исмоилов, вилоят ҳокимлиги котибият мудири Лутфулло Валиев, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Муҳаммаджон Обидов, Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими раҳбари Хурсаной Исломовалар томонидан топширилди.

Матбуот йўналиши бўйича ғолиблик “Водил ёғдуси” газетаси бош муҳаррири Собиржон Дадахўжаев, рағбатлантирувчи мукофот “Фарғона ниҳол” газетаси муҳаррири Манзурахон Эркабоевага насиб этди. Назм йўналиши бўйича “Қува ҳаёти” газетаси муҳаррири, шоира Зуҳра Алиева мустақиллик тараннум этилган туркум шеърлари учун, наср йўналишида таниқли адиба Санъат Маҳмудова “Энг чиройли табассум” сайланма тўплами учун ғолибликни қўлга киритдилар. Туркум публицистик асарлари учун Гулчеҳра Асронова, “Ўрикли ҳовли” шеърий тўплами учун ёш шоира Наргиза Ортиқовалар совриндорлар сафидан ўрин олишди. Интернет журналистикаси йўналишида “Фарғона ҳақиқати” газетаси бош муҳаррири Ахмадали Тешабоев муаллифлигидаги “Мустақиллик солномаси” веб-сайти ҳамда “Маънавият” газетаси бош муҳаррири Маъсуджон Сулаймоновнинг Ўзбекистон ахборот агентлиги интернет сайтида эълон қилинган туркум мақолалари эътироф этилиб, уларга вилоят ҳокимлигининг ғолиблик дипломлари топширилди.  Телевидение йўналишида “Фарғона” телевидениеси муҳаррири Дилрабо Юсупованинг мустақиллик мавзусидаги туркум кўрсатувлари юқори баҳоланди, “Рухсор” телевидениеси муҳаррири Гулчеҳра Аҳмедова худди шу мавзудаги ижодий ишлари учун рағбатлантирилди.

Танловнинг тасвирий санъат йўналиши ғолиблигига Отабек Шокиров, Аҳаджон Азимов, фото йўналишида Тожибой Алижавҳаров, Ҳасанбой Эгамбердиев ҳамда дизайн йўналишида Александр Смолин, Абдумуҳтор Мамажоновларнинг ижодий ишлари муносиб кўрилди. Яна бир қатор қатнашчилар фаол иштироки учун тақдирланди.

-Юрагида Ватан ишқи бор ижодкор учун  шу юртнинг ҳар бир зарраси улкан ижодий мавзу, аслида, – дейди танловнинг наср  совриндори Гулчеҳра Асронова. – Бугунгидай эътироф ва ишонч эса халқимизнинг улуғ айёмига бағишланган ижод намуналаримизни янада жўшқин илҳом билан яратишга, уларда истиқлол йилларида ватанимиз қўлга киритаётган оламшумул ғалабалар сурурини акс эттиришга катта куч берди.

Тадбирда ижодкорлар шарафига дилбар куй қўшиқлар ижро этилди. Ўзбекистон халқ ҳофизи Илҳом Иброҳимов, хонандалар Муҳаррамой Муродова, Шоҳруҳ Мирзо, шунингдек, Фарғона шаҳридаги 4-болалар мусиқа ва санъат мактабининг иқтидорли ўқувчилари иштирокидаги концерт дастури эътироф ва рағбат қувончини ошириш билан бирга қалбларга энг улуғ, энг азиз айём шукуҳини олиб кирди.