Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ИНСОН МАНФААТИ ҲАР НЕДАН УЛУҒ

 2017-08-26 16:44:24    72

PDF юклаш
Чоп этиш


Аждодларимизни хотирлаш, уларнинг эзгу ишларини давом эттириш, сафимизда юрган кексаларни эъзозлаш, ёшлар тарбиясига эътиборни кучайтириш, уларнинг истеъдодини қўллаб-қувватлаш Президентимиз  таъбири билан айтганда, одамийликнинг энг олий мезонидир. Ушбу азалий қадриятлар вилоятимиз туман ва шаҳарларининг турли ҳудудларида бўлиб ўтаётган саховат тадбирлари, самимий мулоқот ва учрашувларда яна бир карра намоён бўлаётир.

Вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг “Фарғона вилоятида ёшлар билан ишлаш, улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда оилалардаги аҳиллик ва тинч, осойишта, шукроналик билан ҳаёт кечиришни таъминлашда “Нуроний” жамғармасининг фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қўшма қарори бу борада муҳим ўрин тутмоқда.

Қарор ижросига мувофиқ вилоят “Нуроний” жамғармаси ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари яқинда уруш фахрийларининг хонадонига ташриф буюрдилар. Шунингдек, гуруҳ фаоллари ўзи билиб-билмай хато қилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатда бўлдилар.

Бешариқ туманидаги “Дала – Ҳамид Олимжон” маҳалласида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Нишонбой ота Қодиров 33 набира, 45 чеваранинг бобоси. Ишчи гуруҳ фаоллари ва туман ҳокимлиги вакиллари ҳамроҳлигида отахонга ҳаж зиёратида бемалол иштирок этиши учун ногиронлик аравачаси топширилгани оила аъзоларининг барчасини мамнун этди.

– Бу йилги эъзоз-эҳтиром жуда-жуда бошқача бўлди, – дейди Нишонбой ота қувонч билан. – Маҳаллий ҳокимият, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳовлимизга ташриф буюриб, Президентимиз номидан бир марталик пул мукофоти ҳамда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган енгил автомашинани навбатсиз сотиб олиш ҳуқуқини берувчи сертификатни тантанали топширишди. Президентимизга раҳмат, бугунги йўқловдан ҳам жуда шодландим. Бу эътиборнинг ҳаммаси тинчлик туфайли. Шу тинчлигимизга кўз тегмасин, фарзандларимиз бахтиёр яшасин, илоҳим.

Инсонпарварлик халқимизга хос фазилатлардан бири. Ушбу жиҳат фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳам ўз ифодасини топаётир. Ишчи гуруҳ вакиллари шу куни туманнинг “Обод” маҳалласидаги бир қатор хонадонларга ҳам ташриф буюриб, шу хусусиятларни алоҳида тилга олдилар. Биринчи маротаба жиноят содир этган ёшлар, ўз хатосини англаб етган ҳамюртларимизнинг қизиқишлари ва фаолиятлари билан яқиндан танишдилар. Уларнинг мурожаатларини тингладилар.

Ҳаётий тажрибаси етарли бўлмагани сабаб илк маротаба хатога йўл қўйиб, афсус чеккан вояга етмаган ёшлар Шоҳрух Қорабоев, Нодирбек Аҳаджонов ва уларнинг оила аъзолари Президентимизнинг ғамхўрлиги, ҳукуматимизнинг авфи учун миннатдорчилик билдирдилар. Туманнинг Бешсари қишлоғида истиқомат қилаётган Иззатилло Нўъмонов диний эктремистик оқимлар таъсирига тушиб адашганлардан. Бу йўлдан ўз вақтида қайтиб, Ватан ишончига муносиб бўлишни аҳд қилган. Ҳозирда хонадонида асаларичилик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш учун астойдил интиляпти. Қилмишларидан тўғри хулоса олган И.Нўъмонов каби ватандошларимиз келгусида ўз салоҳият ва иқтидорлари билан Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишларини таъкидладилар.

***

Марғилон шаҳрилик 5 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари муборак ҳаж сафарларига жўнаш олдидан яна бир эъзоз-эҳтиром билан йўқландилар. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими томонидан тўтказилаётган тадбирлар доирасида ҳаж сафарига отланаётган нуронийларимизга эҳром либослари, ҳаж арконларини адо этишлари учун ногиронлик аравачалари  тақдим этилди.

– Бугун улуғ сафарга жўнаш арафасида умид ва миннатдорлик билан дуога қўл очяпмиз, – дейди уруш қатнашчиси, “Надирмат” МФЙ, Мактаб кўчаси 134-уйда истиқомат қилувчи Акрамжон ота Ҳошимов. – Давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бу ғамхўрлик бутун оила аъзоларим, фарзандларим, невара, чевараларимнинг ёдидан чиқмайдиган воқеа бўлди. Бепул ҳаж сафари, биз учун яратилаётган шарт-шароитлар аслида тинчлик-хотиржамлигимиз, фаровонлигимиз туфайли амалга ошди. Бундай тинч юртнинг тупроғини кўзларимизга суртишимиз керак. Давлатимизга, Президентимизга, хайрли ишларга бош-қош бўлганларга минг раҳмат.

Бундай эзгу изҳорларни “Милтиқсоз” маҳалласилик Мухторжон ота Ўринбоев, “Бахрин” маҳалласидан Дадабой ота Аҳмадалиевлар ҳам айтишди.

***

Қўқон шаҳрининг Қаландархона маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган 95 ёшли Солижон Содиқов  хонадони меҳмонлар ташрифи билан янада файзли бўлди. Набиралари қуршовида  отахонга узоқ-умр, сихат-саломатлик тиланди. 31-Исломобод маҳалла фуқаролар йиғинининг   кекса аъзоси ва фахрий оқсоқоли  98 ёшли Рўзимат Рашидов  қўлларини дуога очиб, юртимизга тинчлик, қалбларга хотиржамлик сўрадилар. Уларга ногиронлик аравачалари топширилди.  

Давлатимиз эътибор ва ғамғўрлиги, яқинларим меҳри-муҳаббати билан яшаяпман, – дейди отахон. –   5 нафар ўғлим 2 нафар қизим бор.  Уларнинг камолини кўриб, хурсанд бўламан.  Ватан тинчлиги учун курашиш ҳар бир йигитнинг бурчи. Уни асраш ҳам ёшларга шараф бўлсин. Бу кексалар кўнглидаги энг катта ният.

Вилоят ишчи гуруҳи аъзолари диний экастремистик оқимга қўшилиб қолган,  шаҳар ички ишлар бўлимининг рўйхатида турувчи вояга етмаган ёшлар хонадонида бўлиб, уларнинг яшаш тарзи, оила аъзолари билан суҳбатлашдилар. Халқимизнинг бағрикенглиги, Юртбошимиз ташаббуси билан уларнинг номи оқланиб, маҳаллада, тенгдошлари, касбдошлари орасида ҳурмат-эътиборга эга бўлиши учун яратилган шароитлар билан танишилди. Ўз ўрнида маҳаллаларда улар тадбиркорлик билан шуғулланишга, ўқишга, ишга, касб-ҳунар, спортга йўналтирилиб,  оилада маънавий  соғлом муҳит қарор топишига  кўмаклашилмоқда. 

Авваллари 9-Қаландархона маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли  10 хонадонга маҳалла фаоллари, профилактика инспекторлари тез-тез келиб турардилар. 17 яшар  Фотимахон Усмонованинг хатти-ҳаракатлари  доимий назорат остида бўларди.  Содда, ҳали ҳаётнинг баланд пастини англамаган  қиз диний экстремистик оқим тарғиботчилари қармоғига илинади. Оқим таъсирига тушиб қолади.  Тенгдошларига ўхшаб, ҳаётдан қувониш, беғубор болалаги завқини туйиш ўрнига бошига рўмол ташлайди. Турли  китобларни мутолаа қила бошлайди.  Фотимадаги ўзгаришларни ўз вақтида пайқаган маҳалла фаоллари, мутасадди ташкилот вакиллари,  яқинларининг ҳаракати билан ўспиринни жаҳолат бағридан чиқариб оладилар.  Тушунтириш  ишларини олиб бориб, касб-ҳунар коллежида таълим олишга, ҳунар ўрганишга  чақирадилар.  Фотима ўз хатосини англаб етади.   

Ҳеч кимнинг фарзанди йўлдан адашмасин экан, – дейди  отаси Абдулвосит Усмонов. – Ҳали-ҳануз ўзимни кечира олмайман.   Бепарволигими қимматга тушди. Фарзандларим тақдирига масъуллигимни кучлироқ ҳис қилдим. Энди бу хатони такрорламайман. Оталик насиҳатим,   ўгитларим билан   қизимни   тўғри йўлга солишга ҳаракат қилдим. Шукрки, ҳаммаси яна изга тушди. Президентимиз ҳам  менинг  оталик, қизимнинг ёшлик хатосини кечирди. 4 нафар фарзандим бор.  Уларнинг ҳар  бири  Ватан ривожи учун  ҳисса қўшишини, ҳалқи учун  меҳнат қилиб, ҳурматига сазовор бўлишини истайман. 

Шундай  жаҳолат кўчасига қадам босганидан пушаймон бўлиб,  ҳозирда  деҳқончилик билан шуғулланаётган нафақадаги Иброҳимжон Азимов билан ҳам  тушунтириш ишлари олиб борилди.

***

Ёшларга маданият, таълим-тарбия бериш, ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этган вояга етмаган ёшлар, шу билан бирга  диний  экстремистик оқимлар таъсирига тушган шахслар ва уларнинг оилалари ҳолидан хабар олиш, жанжалкаш ва нотинч оилалар билан якка тартибда  ишлаш, муаммоларини  ҳал этиш, жамиятда ўз ўрнини топишига қаратилган тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга оширувчи гуруҳ 20 август куни Ёзёвон туманида бўлди.

Туман ички ишлар бўлими томонидан профилактик рўйхатга олинган ва жиноят содир этган вояга етмаган ёшлар сони жорий йилнинг август ойига қадар тўрттани ташкил этган.  Шу куни олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари  натижасида  “Ёшлик” МФЙда яшовчи  фуқаролар Рашидхон Валиев ва Шоҳруҳ Азимовлар ИИБ рўйхатидан чиқарилди.

Ишчи гуруҳи туман ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси туман бўлимлари вакиллари ҳамкорликда ИИБ профилактик рўйхатида турган “Баҳор” МФЙ, Огаҳий кўчасида  истиқомат  қилувчи  Машҳурбек  Каримов ҳамда “Марказий Фарғона” МФЙда яшовчи Камолиддин Абдуллаев хонадонларига ташриф буюриб, уларни  қайта жиноят содир этмасликка чақириб, тушунчалар берилди.

Ишчи гуруҳи маҳаллалардаги нотинч, жанжалкаш оилаларни, ҳуқуқбузарлик, жиноят содир этган вояга етмаганларни, диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолганларни соғлом турмуш тарзига қайтариш бўйича олиб борилган ишлари  натижасига кўра, ушбу оилаларни яхши, ўрта ва оғир  оилаларга ажратилди ҳамда биринчи навбатда оғир шароитли оилаларга ташриф буюрилди. “Тошҳовуз” МФЙда яшовчи Мирожовлар оиласига кириб, бугунги кунда жазо муддатини ўтаётган Ҳасанбой Мирожоновнинг отаси билан мулоқот ўтказилди.

Бундан ташқари тумандаги “Баҳор” МФЙ ҳудудида яшовчи кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган Плотниковлар хонадонида бўлиб, ҳолидан хабар олинди.  “Марказий Фарғона” МФЙда истиқомат қилувчи диний оқимга қўшилгани учун жазо муддатини ўтаб, бугунги кунда ИИБ  рўйхатидан  чиқарилган  Улуғбек Алижонов билан учрашиб, самимий  суҳбат ўтказилди. У.Алижонов қилган ишидан қаттиқ пушаймонлигини, ўз хонадонида дурадгорлик билан шуғулланиб келаётганлиги,  оилавий  тадбиркорлик орқали 3 нафар коллеж битирувчисига янги иш ўринлари яратиб берганини айтди. Шунингдек, у оилавий тадбиркорликни  ривожлантириш  учун  жой сўраб, туман ҳокимлигига мурожаат қилганини таъкидлади.

Ишчи гуруҳи аъзолари  ташриф буюрган ҳар бир хонадонга эсдалик совғалари топширилди. Бундай хайрли ишлар давом этмоқда.