Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


САФАР ОЛДИДАН ШУКРОНА ДУОЛАР

×

 2017-08-26 16:45:21    94

PDF юклаш
Чоп этиш


Илгари хабар берганимиздек, бу йил вилоятимиздан 950 нафар фарғоналиклар ҳаж зиёратини адо этадилар. Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги байрами арафасида, Қурбон ҳайити яқинлашиб келаётган қутлуғ кунларда зиёратчиларнинг охирги гуруҳи ҳаж амалларини бажариш учун жўнаб кетди.

Марғилон шаҳридаги “Тантаналар уйи”да 79 нафар фарғоналикларни кузатиш маросими бўлиб ўтди. Зиёратчилар орасида 20 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари бўлиб, улар учун ҳамма шарт-шароитлар муҳайё этилди.

Бу эъзоз-эҳтиром учун давлатимизга, Президентимизга, ҳаж мавсуми ташкилотчиларига мингдан-минг ташаккур айтамиз, – дейди Олтиариқ тумани Жўрак МФЙ да яшовчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Патиддин Темиров. –  Сафар олдидан бизга беминнат хизмат кўрсатаётганларни шукроналик билан дуо қилмоқдамиз. Илоҳим юртимизга кўз тегмасин, бағрикенг халқимизнинг осмони тинч, оиласи фаровон бўлсин.

Отахон билан бирга сафарга йўл олган нуронийларнинг ҳам дил изҳорлари кўп, кўз ёшларининг чеки йўқ. Бу кўз ёшларда олам-олам маъно мужассам. Зеро, ота-боболаримизга армон бўлган  улуғ сафарга муяссар бўлганлар шукронаси бу.

Кузатиш маросимида вилоят ҳокимлиги, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими, Ёшлар иттифоқи ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.