Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КИТОБСЕВАР БОЛАЛАРНИНГ ЁРУҒ ИҚБОЛИ

×

 2017-09-21 09:31:35    109

PDF юклаш
Чоп этиш


“Болалар китоби”  III республика фестивалининг вилоятимиздаги тадбирлари ёш авлод ўртасидаги китобхонлик муҳитини янада мустаҳкамлади

Бугун мамлакатимиз бўйлаб кенг тарғиб этилаётган китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини болалар дунёсига олиб кириш ва том маънода китобсевар авлодни шакллантириш орқали миллат эгаларининг нурли истиқболини таъминлаш беҳад хайрлидир.

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят маданият ва истироҳат боғида  “Соғлом ва маънавий етук авлод –юрт келажаги!” шиори остида  ўтказилган “Болалар китоби” III республика фестивали ҳам ана шундай эзгу мақсадларни кўзда тутди.

Вилоят ҳокимлиги, Матбуот ва ахборот бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимлари, халқ таълими, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари, вилоят ахборот-кутубхона маркази, “Фарғона китоб олами” МЧЖ ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда минглаб ўғил-қизлар жам бўлишди.

Майдончалар бўйлаб болалар нашрлари, сўнгги йилларда чоп этилган энг сара китоблар тақдимоти ва кўргазмаси  намойиш этилиб, уларнинг арзонлаштирилган савдоси  йўлга қўйилди.

Энг яхши бадиий китоб намуналари юзлаб  ёш китобхонларга  бепул тарқатилди. Жойларда “Энг яхши совға – китоб”, “Менинг чин дўстим”,  “Саккизинчи мўжиза” номли интеллектуал ўйин ва викториналар, “Жажжи китобхон”, “Энг китобхон ўқувчи”, “Энг кўп хорижий тилдаги китоблар ўқувчиси”, “Энг фаол болалар кутубхоначиси”, “Энг кўп китоб сотиб олган ота-она” номинациялари бўйича танловлар  ташкил этилиб, ғолиблар ва фаол иштирокчилар тақдирланишди.

-Саккиз ёшимда бувижоним “Олтин бешик” номли ўзбек халқ эртаклари тўпламини совға қилганлар. Ўшандан бери ҳар бир байрам ва туғилган кунимда янги китоб кутаман, эртак ва ҳикоялар, болалар шеъриятини қизиқиб ўқийман, -дейди Фарғона шаҳридаги 4-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Анварбек Субҳиддинов. –Бугунги фестивалда ҳам фаол иштирок этиб, севимли болалар адиби Худойберди Тўхтабоевнинг сара асарлари эгаси бўлдим.

Истироҳат боғининг амфитеатрида вилоятимизнинг ёш иқтидорли ижрочилари, болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари иштирокидаги мусиқий-маданий дастур намойиш этилди. Ҳудудлардан таклиф этилган бир гуруҳ жажжи китобхонлар, шунингдек, ўқиш ва ўрганишга иштиёқманд, бироқ имконияти чекланган болалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналаридан иборат китоблар жамланмаси ҳамда замонавий ўқув қуроллари фестивал совғаси сифатида тақдим этилди.

-Фестивалга Қувасой шаҳридан келдим, -дейди 14 ёшли Мадинахон Абдужалилова. – Бу ерда ташкил этилган янги-янги китоблар кўргазмаси, ижодий суҳбатларда қатнашиб, қўлида китоб тутган тенгдошларимнинг мамнун қиёфасини кўриб,  завқландим ва китобхонлик бизни ёрқин келажакка етакловчи куч эканлигига янада ишонч ҳосил қилдим.

Тадбирда китобнинг ёш авлод ижодий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ёшлар, хусусан, болаларнинг соғлом ва маънавий баркамол бўлиб камолга етишининг асосий омили эканлиги эътироф этилиб, Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ҳамда жорий йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори фарзандларимизни болаликдан бу бебаҳо бойликка ошно этиш, оила ва таълим муассасаларида китобхонликка чорловнинг янги ва самарали анъаналарини жорий этишга катта амалий асос бўлиши таъкидланди.

Фестивал доирасидаги барча тадбирлар ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялашда китобнинг ўрни ва аҳамиятини кенгайтириш, юртимизда болалар учун мўлжалланган маънавий-маърифий, ижтимоий-бадиий жиҳатдан етук асарлар салмоғини ошириш, болалар  адабиётига ихтисослашган нашриётлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга доир салмоқли ишларнинг тарғиботи бўлиб хизмат қилди.  Шу куни жажжи юракларга китоб деб аталмиш маънавият қуёшининг заррин нурлари олиб кирилди, фестивалда ўз китобхонини топган дурдона асарлар китобсевар болаларнинг ёруғ истиқболига йўл очишига ишонч билдирилди.