Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ИЖОДКОРЛАР БОҒИДА ИШЛАР ҚАНДАЙ?

 2017-12-14 20:04:56    76

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 22 июнь куни Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Эркин Воҳидов номидаги Марғилон шаҳар маданият ва истироҳат боғини реконструкция қилиш лойиҳаси билан танишган эди.

Лойиҳада турли тадбирлар ўтказиладиган амфитеатр, ош маркази ва бошқа инфратузилма  объектлари барпо этиш белгиланган. Шунингдек бу ерда Эркин Воҳидов номидаги ёш ижодкорлар мактаби очилиши, турли аттракционлар ўрнатилиши, бир неча чойхона аҳолига хизмат кўрсатиши режалаштирилган.

 Давлатимиз раҳбарининг ташрифидан сўнг боғ ҳудудида кенг кўламда бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилди.  Шу кунларда 426-ХКМК МЧЖ пудратчи қурувчилари томонидан Эркин Воҳидов музейи, вилоят ёзувчилар уюшмаси биносининг фасад қисмлари қурилиши тугалланиб ички хоналарда пардозлаш ишлари бажариляпти. Ёш ижодкорлар мактаби ва ётоқхонаси фасад қисмида бўяш ва безаш ишлари ниҳоясига етказиляпти. 1600 ўринли амфитеатр саҳнаси , нуронийлар уйи, улар учун мўлжалланган 20 ўринли меҳмонхона ҳам ўзига хос кўринишга эга бўлди.

Куни кеча ўтказилган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳашарида боғ ичига 600 туп каштан, лола дарахти, қрим соснаси ва бошқа игна баргли дарахт кўчатлари ўтқазилди.  10 минг кв. метр майдонга майсалар экилди. 15 гектардан зиёд майдон атрофи девор билан ўралиб, боғнинг кириш қисмига дарвоза арки ўрнатилди.

Аттракцион ўйинлар учун махсус жой тайёрлаб қўйилди. Хитой давлатидан 2 та қайиқли ва занжирли аттракцион сотиб олиниб келтирилди. Яна 4 та аттракционлар сотиб олиш учун тадбиркорларга буюртмалар берилди.

Боғ ҳудудида 300 нафардан зиёд қурувчи-усталар астойдил меҳнат қилишяпти. Улар икки маҳал иссиқ овқат ва бошқа зарур шарт-шароитлар билан таъминланганлар.

Боғ хизмати учун марғилонлик қўли гул ҳунармандлар томонидан миллий анъаналар асосида махсус отаравалар ясалмоқда.

Маъмура АБДУРАҲИМОВА.