Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 99 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Куз-қиш мавсуми: МАСЪУЛИЯТНИ ОШИРИШ ЗАРУР

 2017-12-19 11:43:23    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 июндаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2017-2018 йиллар куз-қиш  даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг шу йил 29 июнда қарори қабул қилинди. Қарорда аҳолини, кўп қаватли уйларни, умумий фойдаланиш жойларини, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан ўз вақтида ва етарли даражада таъминлаш, электр ва газ таъминоти объектлари ҳамда кўмир тармоқлари корхоналарини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ишларини ташкиллаш белгиланган.

Аммо орадан беш ой ўтганига қарамай баъзи жойларда  қарор ижросини таъминлашга лоқайдлик билан қараб келинган. Ўзбекистон Республикаси Президенти  девони ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 4-5  декабрь кунлари Фарғона вилояти шаҳар-туманларида жойлашган 128 та мактаб ва 116 та мактабгача таълим муассасаларининг 2017-2018 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди. Жумладан, муассасаларни иситишдаги, том қисмидаги камчиликлари бартараф этилмаганлиги, кўмир ёқилғиси белгиланган тартибда сақланмаганлиги ҳамда санитария талабларига жавоб бермайдиган хоналарда тарбияланувчиларга овқат тайёрлаш ҳолатлари мавжуд.

Қўқон шаҳридаги 31-мактабгача таълим муассасасининг ошхонаси, ювиниш, иситиш мосламаси орқали хоналар иситилишини кўриб, ҳайратланасиз.  Чунки  болалар ётоқхонасининг бир чеккасига печка ўрнатилиб, кўмир билан иситилмоқда. Аммо печканинг  атрофи ўралмаган. Биронта бола унга тегиб, куйиб қолмаслигига ким кафолат беради? Хоналарнинг иситиш ҳарорати етарли даражада эмас.

Тошлоқ туманидаги 7-мактабда ҳам нохуш ҳолатга дуч келинди. Мактаб зиналари кўчиб кетган, том деворлари тушиб, томдан чакка ўтади. Директор, педагогик жамоа бундай ҳолатни кўриб кўрмасликка олиб, кўз юмиб келишмоқда.  Ўқув маскани ниҳоятда ачинарли ҳолатда. Тўртта сектор масъуллари бу ишни қаттиқ назоратга олишлари талаб этилади.

Ўзбекистон  туманидаги 45- МТМ, Фарғона  шаҳридаги 22-мактаб, Фарғона туманидаги 50-мактаб, Бешариқ туманидаги  6-давлат кўп тармоқли мактабгача таълим муассасаси, Қувасой шаҳар, Бағдод тумани ва бошқа туманлардаги мактаб, мактабгача таълим муассасаларида ҳам юқоридаги ҳолатларга йўл қўйилган.

Фарғона  шаҳридаги  Ибн Сино номли МФЙ ҳудудидаги 123 та кўп қаватли уйлардаги мавжуд 1312 та хонадонларга 5 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари техник хизмат кўрсатиб келмоқда. И.Шумихина раҳбарлигидаги  “Фергана Феникс инвест” хусусий уй-жой мулкдорлари  ширкатида 8 та кўп қаватли уй мавжуд. Шу кунга қадар Янги аср кўчасидаги 154, 158, 168-уйлар мавсумга тайёр эмас. Ушбу уйларнинг тик иситиш қувурлари маънавий эскирган, уларни янгисига алмаштириш талаб этилади. “Мадина бону” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати техник хизмат кўрсатаётган  176, 194-уйлар, шунингдек, Танзила Каримова бошқариб келаётган “Ал-Мақсуд-Мирзо” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатидаги 192-уйда бошланган  мавсумолди ишлари маълум сабабларга кўра тўхтаб қолган. Учала ширкат раислари бу борадаги ишларнинг тўхтаб қолишига “Халқ банки” Қиргули бўлими томонидан ажратилиши режалаштирилган кредит маблағларининг ширкатлар ҳисоб рақамига ўз вақтида ўтказиб берилмаётганлиги билан изоҳлашди. Ширкатлар  раҳбарлари  билан суҳбатдан шу нарса маълум  бўлдики, уларни  бир  муаммо–кўп қаватли уйларда яшаб келаётган мулкдорлар  томонидан  белгиланган  мажбурий  бадалларнинг  ўз  вақтида  тўланмаётгани  қийнамоқда ва бу муаммо ширкатлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Юқорида номлари келтирилган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари раисларининг мулкдорлар билан ишлашда ўз ҳуқуқ ва ваколатларидан тўлиқ фойдалана олмаётганликлари маълум бўлди. Аввало, ҳар бир ширкат раиси ўз ҳудудида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар  тарғиботчиси, уларнинг олдинги сафдаги иштирокчиси бўлиши керак эмасми?  Устига-устак,  мулкдорлар билан етарлича мулоқотнинг йўқлиги, зарур ҳолларда улар билан якка тартибда ишлаш механизмининг яратилмаганлиги туфайли ўртада ишонч ва ҳурмат йўқолган. Ахир ширкат бошқаруви ходимлари низомга кўра, мулкдорлар билан тез-тез учрашиб ва йиғилишлар ўтказиб, ҳар бир хонадон эгасини соҳада олиб борилаётган ислоҳот ва янгиликлардан ўз вақтида хабардор қилиб бориши керак эмасми?  Ўзаро мулоқотнинг тўғри ва қонуний йўлга қўйилмаганлиги сабабли юқоридаги  каби ўзибўларчилик ҳолатлари юзага чиқмоқда.

Ҳозирги пайтда ҳеч бир иш ўз-ўзидан бажарилиб қолмайди. “Олма пиш, оғзимга туш” деб кутиб яшайдиган замонлар ўтиб кетди. Яшаб турган хонадонларимизга  техник хизмат кўрсатишдан ташқари, уйларимиз атрофидаги ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишлари маблағ талаб қилади ва ушбу маблағлар сиз ва бизнинг ширкатга тўлаётган мажбурий бадалларимиз ҳисобидан шаклланади. Қолаверса ҳар биримиз ўз уйимизни ўзимиз асрашимиз, унинг хавфсизлиги, тозалиги ва ҳудуддаги саранжом-саришталик учун бирдек жавобгар эканлигимизни унутмайлик!

Матлуба САЛИМОВА.

"Фарғона ҳақиқати" мухбири