Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 109 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“МЕНИНГ МАҲАЛЛАМДА ЖИНОЯТ СОДИР БЎЛМАСЛИГИ КЕРАК!”

×

 2017-12-19 11:48:14    107

PDF юклаш
Чоп этиш


МЕНИНГ МАҲАЛЛАМДА ЖИНОЯТ СОДИР БЎЛМАСЛИГИ КЕРАК!”

деган ахд билан яшаш ҳар биримиз учун ҳаётий эҳтиёжга айланмоғи зарур

Вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида Ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш  ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш Республика Комиссияси ва халқ депутатлари вилоят Кенгашининг видеоселектор шаклидаги кенгайтирилган қўшма мажлиси  бўлиб ўтди.

Унда  Президентимиз  Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 15 ноябрь куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, вилоятимизда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Қўшма мажлисни вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев олиб борди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари Отабек Муродов, Қаҳрамон Қуронбоев ҳамда республика Комиссияси аъзолари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комилов ўз маърузасида  жорий  йилнинг ўн бир ойлик якунлари бўйича  Фарғонада жиноятларга қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида қилинган ишлар таҳлилига эътиборни қаратди. Республика ишчи гуруҳи ўрганишлари  бу борада  ички ишлар, давлат ва нодавлат идоралар томонидан муайян  чора-тадбирлар амалга оширилганлигини кўрсатди.

Натижада вилоятда умумий жиноятлар 19,8 фоиз, жиноят-қидирув йўналишидаги ишлар 19,42 фоиз, оғир ва ўта оғир жиноятлар 1 фоиз, босқинчилик  23,7 фоиз, қасддан одам ўлдириш 31 фоиз, оғир тан жароҳати  етказиш 10,3 фоиз, ўғирлик 24,4 фоиз, фирибгарлик 21,1 фоиз, безорилик 48,4 фоиз, транспорт воситасини олиб қочиш 11,1 фоизга камайган.

Жиноятлар сони камайган бўлса-да, ўрганишлар йўл қўйилган хато ва камчиликлар, ечимини кутаётган муаммолар ва тўлиқ фойдаланмаётган имкониятлар мавжудлигини кўрсатди, дея қайд этди маърузачи. 

Хусусан, содир бўлган ҳар бир жиноятни қисқа муддатларда кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда муҳокама қилиш, профилактика инспекторлари томонидан маҳаллага кунлик маълумот тақдим этиш, бошқа ҳудуддан келиб жиноят содир этган шахсларнинг яшаш жойига хабарнома юбориш, ойлик ҳисобот эшитиш амалиёти тизимли тарзда йўлга қўйилмаган.

Ички ишлар органлари томонидан маҳаллаларга киритилган тақдимномаларнинг таҳлилига қаралса, жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар аниқланмаганлиги, тақдимномалар номига ва сифатсиз тайёрланганлиги, уларнинг муҳокама этилиши амалиёти талабга жавоб бермаслигини кўрсатади.

Шунингдек, мажлисда вилоятда ҳуқубузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Вилоят  ҳокими  Шуҳрат  Ғаниевнинг маърузасида ҳам асосий эътибор 2018 йилги иш режаларини бугун йиғилишда айтилган хато ва камчиликлардан келиб чиқиб белгилаш зарурлигига қаратилди. Жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш самарага эришишнинг асосий омили эканлиги алоҳида қайд этилди.

Жойларда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, профилактика инспекторлари, фуқаролар йиғинларида фаолият кўрсатаётган комиссиялар масъулиятини ошириш, айниқса жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган шахсларнинг реаблитацияси бўйича ишларни қатъий назоратга олиш даркорлиги республика Комиссияси томонидан таъкидланди.

Жиноятларнинг айрим турлари ортиб кетган ҳудудлардаги сектор раҳбарларига нотинч ва кам таъминланган оилаларда тадбиркорлик ва томорқа маданиятини шакллантириш, аҳолини иш билан бандлиги ёки тирикчилик манбаига эга бўлишини таъминлаш чораларини кўриш, уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш масалаларидаги ишларни янада жонлантириш бўйича топшириқлар берилди.

Яна рақамларга мурожаат этсак, ўн бир ой мобайнида гуруҳлар томонидан жиноятлар содир этилиши 13,3 фоиз, аёллар жинояти  9,3 фоиз, муқаддам судланганлар томонидан 0,3 фоиз, ёшлар жинояти 14,43 фоиз, ишламайдиганлар томонидан содир этилган жиноятлар эса 44,4 фоизга камайган.

Бироқ бу ҳали хотиржамликка асос бўла олмайди. Айниқса, бу борада “Маҳалла”, “Нуроний” каби жамоатчилик тузилмаларининг кучи ва ташаббусига суяниш лозим.

 “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак!” деган туйғу ва мақсад билан яшаш ҳар бир фарғоналикнинг ҳаётий эҳтиёжига айланмоғи зарур. Лоқайд ва бефарқ бўлмаслик, елкама-елка туриб бирга ишлаш, маҳалла ҳаёти билан яшаш – бугуннинг талаби. Зеро, Ватан, биз туғилиб ўсган шу муқаддас остона – маҳалладан бошланади.

Қўшма мажлисда кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, таклиф ва тавсиялар ўртага ташланди.

Ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш  ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш Республика Комиссияси ва халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарори қабул қилинди.

 Суратни Шерзод ҚОРАБОЕВ олган.