Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЮКСАК ВАТАНПАРВАРЛИК, ИРОДА ВА МАТОНАТ

×

 2017-12-20 11:16:33    76

PDF юклаш
Чоп этиш


Юксак ватанпарварлик, ирода ва матонат профилактика инспекторларининг муқаддас қасамёдида акс этди.

Илгари хабар қилганимиздек, Ислом Каримов номидаги вилоят Театр-концерт саройида вилоят ички ишлар бошқармаси таркибидаги таянч пунктлари профилактика инспекторларининг тантанали қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вазирлик ва идоралар, вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, профилактика инспекторларининг оила аъзолари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комилов, Ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов, вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевлар ички ишлар органлари ходимлари аҳолининг тинч-осойишта ҳаётини таъминлаш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида сидқидилдан хизмат қилиб келаётганини эътироф этди.

Бинобарин Президентимизнинг шу йил 20 апрелдаги “Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини хизмат уй-жойи билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан осойишталик посбонлари учун яратиб берилаётган қулай шарт-шароитлар бу борада муҳим омил бўляпти. Хусусан, уларга ўз хизмат ҳудудида уй-жойлар қуриб берилаётгани ҳамда имтиёзли равишда автомобиль билан таъминланаётгани ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда ижобий самара кўрсатаётир.

       Маросимда 160 нафар профилактика инспекторига хизмат уй-жойлари ҳамда “Матиз” русумли автомашиналар топширилди. Уларнинг сафида катта сержант Нодирбек Солижонов ҳам бор.

– Бугунги қасамёд тадбири менга ғурур ҳамда ифтихор, шу билан бирга, чексиз қувонч бағишлади, – дейди Фарғона туманининг Қўрғонтепа маҳалласида жойлашган 305-таянч пункти профилактика инспектори Нодирбек Солижонов.  – Ўз хизмат ҳудудимда уй-жой ҳамда автомашина билан таъминландим. Бундай эътибор ўз вазифамизни аъло даражада бажариб, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёт кечириши йўлида куну тун меҳнат қилишимизга куч-қувват беради.

–  Халқимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдек шарафли вазифада хизмат қилаётганимдан фахрланаман, – дейди Тошлоқ туманидаги Садда ҳамда Сўкчилик маҳалла фуқаролар йиғинларига хизмат кўрсатувчи профилактика инспектори, лейтенант Ҳикматжон Қаҳҳоров. – Барча қулайликларга эга хизмат уйи ҳамда имтиёзли кредит асосидаги машина берилгани ишимиз самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Ҳудудимиздаги 6435 нафар  аҳоли тинчлигини сақлашда маҳалла фаоллари билан доимий ҳамкорлик қилиб, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга ҳаракат қилмоқдамиз.

Кенг жамоатчилик вакиллари билан бирга, профилактика инспекторларининг ота-оналари ҳамда оила аъзолари иштирок этган мазкур тадбир байрамона тус олди.

 Мадаминжон СОЛИЖОНОВ.

Шерзод ҚОРАБОЕВ олган суратлар.