Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Мавсум масъулияти: КЎМИР ТЎҒРИ ВА АДОЛАТЛИ ТАҚСИМЛАНИШИ ЗАРУР

×

 2017-12-20 12:06:22    81

PDF юклаш
Чоп этиш


Қишнинг қировли кунларида  ҳар бир инсон хонадонида зарур шароит бўлишини истайди.  Энг аввало, иссиқлик, энергия ресурсига бўлган талабни қондириш учун  зарур  чоралар кўрилади. Шу сабабли бундай шароитда кўмирга бўлган талаб ортади.

Белгиланган тартиб асосида ҳар бир оила вакили кўмир олиш учун ўзи яшаётган маҳаллага мурожаат қилади. Чунки аҳолига етказилиши  режалаштирилган  қаттиқ ёқилғининг  ҳажми  маҳалла фуқаролар кесимида, туманлар эҳтиёжига қараб, хонадонлар инобатга олинган  ҳолда шакллантирилади. Туман ёки шаҳар ҳокимликлари тасдиқлаган,  маҳалла оқсоқоллари тақдим этган рўйхат асосида белгиланган  миқдордаги (ўртача икки тоннагача) қаттиқ ёқилғи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасаруффидаги “Ўзтемирйўлёнилғитаъминот” бошқармасига қарашли  жойлардаги бирлашган  ёқилғи омбор хўжаликлари орқали тарқатилади.   

  Вилоятимиз аҳолисига жорий йилда  94 минг 500  тонна кўмир,  30 минг 480 тонна  кўмир брикет маҳсулотлари тарқатилиши кўзда тутилган бўлиб,  кўмирнинг ягона чакана нархи 1 тоннаси учун  156 минг 600 сўм этиб белгиланган.  

Давлатимиз томонидан етказиб берилаётган кўмир тижорат нархидан бир неча баробар арзонлиги унга эҳтиёжи борларни тезроқ харид қилишга ундайди. Бағдод тумани кўмир омборида бўлган кунимизда аҳолини қийнаб келаётган ҳолатларга дуч келдик. Ачинарли томони шундаки,  фуқаро не ҳасратда навбат кутиб, кўмир ортилган юк машинаси торозига қўйилганда  бу маҳаллага навбат йўқлиги ҳақида маълум бўлиб, ўзга маҳаллага ўтказиб юборилади.  Буни қандай изоҳлаш мумкин? Бир неча кунлаб навбат кутаётган  ёки  эндигина “оғзим ошга тегди”  деганида умидлари пучга чиқаётган одамларни бунчалик қийнаш тўғрими?

Тумандаги Иттифоқ маҳалла фуқаролар йиғинида  истиқомат қиламан, – дейди  Гулчеҳра Машрапова. – Камхарж ва қулай бўлган кўмир олишга баъзида кунлаб овора бўлган ҳолатлар бўлади.  Қўни-қўшнилар билан бирга  ҳаракат қиламиз. 1 тоннадан олсак ҳам кўнглимиз тўқ. Аммо аниқ тартибнинг йўқлиги  ёмон.  Балки кўмир тарқатилаётган ҳудудда маҳаллалар ўртасида тақсимот ишлаб чиқиш ва авалдан огоҳлантириш зарурдир.  Қолаверса, автоуловларнинг қимматлиги ҳам бироз ноқулайлик келтириб чиқаради. Бизнинг манзил учун юк автомашинаси кўмирни 500 минг сўм эвазига элтиб қўядиган бўлди. Айрим  ҳайдовчилар 800 минг сўм, ундан қиммароқ нарх белгилаяптилар.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари ҳар биримиздан масъулият талаб этади, – дейди Ёзёвон тумани “Маҳалла” жамоат фонди раиси  ўринбосари  М.Назиров. –  Жорий йилда туманга  4732 тонна кўмир  ажратилган бўлиб,  шу кунга қадар 3 минг тоннаси 33 та маҳалла фуқаролар йиғинларига тарқатилди. 

Яна 1732 тонна кўмир аҳолига етказиб берилади. Аммо туманда 2 минг 600 та  хўжалик истиқомат қилади.  Демак, аҳолининг қийинчиликсиз мавсумни ўтказиши учун бу миқдордаги кўмирдан ташқари  яна шунча зарур.

Кўмир борасида  аҳолини ўйлантириб келаётган муаммолардан бири бу унинг сифатидир. Тўғри, кўмир эгасига етиб  келгунча  бир неча марта  ортиб туширилади. Аммо бозорлардаги  сара  кўмирларни кўриб, кўнгилларга шубҳа ўралайди. Бу ҳолатни тартибга солиш, аҳоли учун сифатли хизмат кўрсатишни амалга ошириш, аҳолига арзонлаштирилган миқдорда келтирилган кўмирни бозор баҳосида пуллаётганларга зарур чоралар кўриш фурсати етди.

 Камола ПОЛВОНОВА,

“Фарғона ҳақиқати” махсус мухбири.

фото: kun.uz