Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВАТАН ИШОНЧИНИ ОҚЛА, ЮРТДОШИМ

 2017-12-27 16:48:10    112

PDF юклаш
Чоп этиш


“Адашиб жиноят йўлига кирган ёки содир этган қилмишидан чин дилдан пушаймон бўлган инсонларга яна бир бор имкон бериш, уларни жамиятга, оиласи бағрига қайтариш муҳим ижтимоий масалалардан бири ҳисобланади. Нега деганда, улар ҳам Ўзбекистон фуқаролари, шу юрт фарзандларидир”.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимда айтган бу сўзлари халқимиз, айниқса, жигаргўшасини соғинган оналар, оталар дилидаги гап бўлди. Панжара ортида озодлик қадрининг нечоғли бебаҳо эканини туйган, уни барча нарсадан устун қўйган кексаю ёш маҳкумларнинг қалбига ёруғлик олиб кирди, десак, асло янглишмаймиз.

2017 йил 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз тарихида илк маротаба “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан авф этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Бу фармон халқимизга хос кечиримлилик, раҳмдиллик ва бағрикенглик каби азалий қадриятларнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди.

– Мазкур жараёнда маҳкум ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, ёши, оилавий аҳволи каби муҳим омилларга алоҳида эътибор қаратилди, –  дейди вилоят ички ишлар бошқармаси масъул ходими Умиджон Солиев. –  Унга мувофиқ, жойларда ҳуқуқ-тартибот идоралари ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар маҳкумлар билан суҳбатлар ўтказди. Жабрланганлар ҳамда жамоатчилик, маҳкум яшаган маҳалла вакилларининг фикрлари ўрганилди. Яшаш жойи ва жазони ижро этиш муассасасидан ижобий тавсиф берилган ҳамюртларимиз ҳамда тўғри йўлга қайтганлар оиласи бағрига қайтдилар.

Марғилонлик Хайрулла Абдуҳамидов мобиль алоқа телефонида ноқонуний маълумотларни сақлаш ва тарқатиш ишларига алоқадорлиги сабаб озодликдан маҳрум этилган эди. Қонунга хилоф бу иши туфайли оиласи ҳамда яқинларидан узоқда, панжара ортида гулдек умрининг 5 йилини ўтказишга мажбур бўлди. Х.Абдуҳамидовдек адашиб жиноят кўчасига кирган, бундан қаттиқ пушаймон бўлган, яшаш жойи ва жазони ижро қилиш муассасасида ижобий тавсифланган шахслар оиласи бағрига қайтмоқда. Шулардан яна бири  Марғилон шаҳрининг Дўстлик маҳалласида яшовчи Музаффар Муҳаммаджоновдир.

–  Жигарбандини панжара ортида кўриш ота-она учун оғир экан, –  дейди унинг отаси Маъмуржон Аҳмаджонов. –  Фармон имзоланиши билан биздек кўнгли маъюс оилаларга қувонч қайтди. Юртбошимиздан беҳад миннатдормиз. Ўғлим ҳозир 27 ёшда. У билдирилган бу ишончни оқлаш учун мамлакатимизда тадбиркорларга яратиб берилаётган имкониятдан фойдаланиш ниятида. Бу йўлда унга яқиндан кўмаклашамиз.

Фармон ижроси доирасида маҳкумларни жазодан озод қилиш ишлари жойларда изчиллик билан давом эттирилмоқда.

 

Мадаминжон СОЛИЖОНОВ,

“Фарғона ҳақиқати” мухбири.