Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Қарор ва ижро. ЮРТГА СОДИҚЛИК АҲДИ

×

 2017-12-27 17:10:01    82

PDF юклаш
Чоп этиш


   Профилактика инспекторларининг навбатдаги қасамёди қабул қилинди.

 Ислом Каримов номидаги вилоят Театр-концерт саройида вилоят ИИБ ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторларининг ўзлари хизмат қилаётган ҳудудда осойишталикни таъминлаш ва фуқароларнинг қонуний манфаатларини ишончли ҳимоялаш учун навбатдаги тантанали қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди.

Президентимизнинг жорий йил 20 апрелдаги "Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини хизмат уй-жойи билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш, инспекторларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда муҳим ҳужжат бўлиб хизмат қилмоқда.

Турли вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ва инспекторларнинг оила аъзолари иштирок этган тантанали маросимда вилоятимиздаги 226 нафар профилактика инспекторлари қасамёд қабул  қилди. Уларга хизмат уйлари ва автомашиналар топширилди.

– Халқимизнинг биз, ички ишлар идоралари ходимларига бўлган ишончини оқлаш йўлида тантанали қасамёд қабул қилганим касбимнинг нақадар масъулиятли ва шарафли эканидан дарак беради, – дейди Фарғона шаҳридаги 31- “Афросиёб” маҳалла фуқаролар йиғинига хизмат кўрсатувчи профилактика инспектори Жамшид Қурбонов. – Меҳнатимизга рағбат ва қўшимча масъулият сифатида барча қулайликларга эга хизмат уйи ҳамда имтиёзли кредит асосидаги машина берилди. Бу бизни янада сидқидилдан хизмат қилишга ундайди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев, Ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожоновлар сўзга чиқиб, ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳот ва ғамхўрликлар жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш, осойишталикни ҳимоялашда муҳим омил бўлаётганини эътироф этдилар.

Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирок этди.

Оркестр оҳанглари билан янада файзли ўтган тадбир инспекторларнинг яқинлари учун ҳам унутилмас таассуротларга бой бўлди. Ана шундай рағбатга сазовор бўлганлар сафида Ўзбекистон туманидаги  Катта Тагоб ва Тагоб маҳаллар фуқаролар йиғинларига хизмат кўрсатувчи профилактика инспектори, катта лейтенант Шавкатжон Йўлдошев ҳам бор.

– Янги йилни янги уйда кутиб олишимиз оиламизда чексиз қувонч келтирди, – дейди Шавкатжоннинг отаси, истеъфодаги подполковник Инъомжон Йўлдошев. – Бу каби юксак эътибордан, шарт-шароитлардан сўнг ўғлим янада катта масъулият билан ишлайди.

Шу куни Фарғона шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари учун ҳам кўп қаватли уйда жойлашган 60 та хонадон тантанали равишда топширилди. Имтиёзли кредит эвазига ички ишлар ва прокуратура органлари ходимлари шинам ва замонавий яшаш хонадонларига эга бўлдилар.

– Икки нафар фарзанднинг онасиман. 3 хонали кўркам уй бизга ҳам насиб этгани оиламиз учун ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди, – дейди вилоят ИИБ ёнғин хавфсизлиги бошқармаси диспетчери, сафдор Зуҳрахон Ҳасанова. – 10 йил муддатга кредит эвазига ажратилган бу хонадонлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига кўрсатилган эътиборнинг яна бир ёрқин намунасидир. Бу эътибор ва ишончга амалий ишимиз, натижаларимиз билан жавоб берамиз.

 

Мадаминжон СОЛИЖОНОВ.

Шерзод ҚОРАБОЕВ олган сурат.