Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғоналик кам таъминланганларга беғараз ёрдам. Уйли бўлганлар қанча? Уйини таъмирлатганлар-чи?

 2017-12-28 14:55:53    82

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона тумани "Новкент" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Дилшоджон Маҳаматовнинг уй-жойи Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кўмаги билан таъмирлаб берилди. II гуруҳ ногирони Дилшоджон бундай юксак эътибор ва ғамхўрликдан беҳад мамнун.

– Биздек инсонларни қўллаб-қувватлаётган Президентимиздан миннатдормиз, – дейди Дилшоджон. – Турмуш ўртоғим ҳам ногирон. Икки фарзандимиз бор. Янги йилда уй-жойимиз таъмирдан чиқариб берилгани бизга катта байрам совғаси бўлди.

– Шаҳар ва туманларда аҳолининг кам таъминланган тоифаларига беғараз ёрдам кўрсатиш бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилган, – дейди Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Тўйчибой Саримсоқов. – Масалан, 2 минг 451 оилага манзилли ёрдам кўрсатиш, 38 оилани уй-жой билан таъминлаш, 190 оиланинг уй-жойини таъмирлаш, 2 минг 109 оилага маиший техника жиҳозлари олиб бериш, 114 оиланинг тиббий ёрдамга муҳтож аъзоларига саломатлигини тиклаши учун амалий кўмак бериш ишлари амалга оширилмоқда. 


Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА