Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 190 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Вилоятимизда оғир ҳудуд қолмаслиги керак!

×

 2018-02-19 14:15:09    93

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, оилалардаги маънавий муҳит ва турмуш фаровонлигини яхшилаш мақсадида олиб борилаётган юзма-юз мулоқотлар ана шу эзгу мақсадни рўёбга чиқаришга қаратилган

 Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони масъул ходимлари, вазирлик ва қўмиталар раҳбарларидан иборат Республика ишчи гуруҳи томонидан Риштон туманидаги ижтимоий-маънавий муҳит ўрганилди.

Ўрганишлар жараёнида мамлакатимизда “Инсон манфаати ҳамма нарсадан улуғ” тамойили асосида одамларни ҳаётдан рози қилиш, ҳудудлар ободлиги ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўлидаги муаммоларни ҳал этиш, туман аҳлининг ззгу ташаббусларини қўллаб-қувватлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ана шу тажриба асосида ҳар бир туманда оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш бўйича ташкил этилган вилоят ишчи гуруҳи томонидан изчил саъй-ҳаракатлар олиб бориляпти. Шу йилнинг 7-12 февраль кунлари вилоят ҳокими ўринбосарлари ҳамда вилоят ҳокимлигининг тегишли бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари, масъул ходимлари бошчилигидаги вилоят ишчи гуруҳи аъзолари томонидан Сўх, Қува, Фарғона ва Тошлоқ туманларида самарали фаолият олиб борилиши таъминланди.

ҚУВА ТУМАНИ

Қува туманида вилоят ҳокимининг 2018 йил 7 февралдаги фармойишига асосан 26 нафар вилоят ишчи гуруҳи, 104 нафар туманнинг 4 та сектори аъзолари ҳамда 70 нафар тиббиёт ва халқ таълими ходимларидан иборат вакиллар иштирокида 65 та МФЙдаги 11 минг 320 та хонадонлар аъзолари билан юзма-юз суҳбатлар ўтказилди. Маҳалла фуқаролар йиғинларида олиб борилган ўрганишлар жараёнида 2759 та масалалар кўтарилган бўлиб, шундан 1764 таси ўрганиш кунида бартараф этилди.

Ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилган ўрганишлар мобайнида оилалардаги маънавий муҳит билан боғлиқ 35 та муаммо аниқланиб, 18 та муаммо зудлик билан ҳал этилди ва 12 та оила яраштирилди. 352 та оилага суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди, 84 та кам таъминланган оилаларга газ баллонлари бепул берилди. Амалий саъй-ҳаракатлар натижасида электр таъминоти бўйича 70 та, тоза ичимлик суви таъминоти масаласида 103 та, ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ 135 та муаммо ва камчиликлар аниқланиб, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. 368 нафар фуқароларга кўмир ёқилғиси тарқатилди, 61 нафар фуқарога эса ҳомийлик асосида қўшимча кўмир ёқилғиси етказиб берилди.

Учрашувларда амалий ёдам сўраган ота-оналардан 17 нафарининг фарзанди мактабгача таълим муассасаларига жойлаштирилди. 2018 йили 14 нафар тадбиркорларнинг ташаббуси билан туманда давлат-хусусий шерикчилик асосида 14 та болалар боғчаси қурилиши режалаштирилди. Соғлиқни сақлаш тизимига оид 232 та муаммо ва камчиликларнинг 189 таси ўрганиш кунида бартараф этилган бўлса, 46 та фуқаро ҳомийлар ёрдамида дори-дармон билан таъминланиб, 24 нафар фуқаро тиббий кўрик хулосасига кўра шифохонага ётқизилди. 125 нафар одам ишли бўлишига кўмаклашилиб, 86 нафар тадбиркорлик қилиш истагидаги ҳамюртларимизга кредит олишлари учун амалий ёрдам кўрсатилди.

Айни кунларда ўрганиш давомида аниқланган ва бартараф этилмаган 995 та муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш ишлари давом этмоқда. Бу борада тумандаги 65 та МФЙларнинг барчаси учун “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, туман ва вилоят миқёсида бажариладиган ишлар юзасидан туман “Йўл харитаси” тайёрланди ва унда белгиланган вазифаларни бажаришга киришилди.

ФАРҒОНА ТУМАНИ


Фарғона туманида ҳам 4 та секторлар бўйича 73 та МФЙлардаги 1170 та хонадонлар ўрганилди. Ўрганилган хонадонларда 553 та муаммолар аниқланиб, шундан 488 таси жойида ҳал этилди. Юзма-юз мулоқотлар давомида аниқланган 65 та муаммо ва масалаларни белгиланган муддатда ҳал этилишига эришиш учун туман “Йўл харитаси”га киритилди.

Йўналишлар бўйича таҳлил қилинганда қуйидагича ҳолатни кўриш мумкин:

- оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит масалалари бўйича 17 та мурожаат ва уларнинг барчаси жойида ҳал этилди;

-табиий газ ва суюлтирилган газ баллонлари масаласида 32 та муаммоларнинг ҳаммаси ўрганиш кунида бартараф этилишига эришилди;

- электр таъминоти билан боғлиқ 16 та мурожаатнинг 9 таси бажарилди ва 7 таси туман “Йўл харитаси”га киритилди;

- ичимлик суви соҳасида 11 та мурожаат, 8 тасига ечим ва 3 та масала туман “Йўл харитаси”га киритиш орқали ҳал этиладиган бўлди;

- ички йўлларни таъмирлаш йўналишида 40 та масаланинг 26 таси ўрганиш мобайнида бажарилди, 14 та таклиф ижроси туман “Йўл харитаси” орқали таъминланади;

- кўмир етказиб бериш бўйича 15 мурожаат шу куннинг ўзида ҳал этилишига муваффақ бўлинди;

- мактабгача таълим соҳаси 12 та муаммо, 11 та ижро, 1 та масала ижроси туман “Йўл харитаси”га киритилди;

- халқ таълими йўналишида 11 та муаммо ва масаланинг барчаси ўрганиш жараёнининг ўзида ҳал этилди;

- соғлиқни сақлаш тизимида 83 та мурожаатнинг 75 таси ишчи гуруҳ кўмагида бажарилди, 8 та масала туман “Йўл харитаси”га киритиш билан охирига етказилади;

- ишчи гуруҳи кўмагида бандлик масаласида ёрдам сўраган 107 нафар ишсизнинг деярли барчаси ишга жойлаштирилди;

- имтиёзли банк кредити олиш истагидаги 26 нафар мурожаатчининг 23 таси орзуси шу куннинг ўзида амалга ошди, 3 та мурожаат бўйича банк мутахассислари бизнес-режа тайёрлаш ва кредит олишга кўмаклашади;

- моддий ёрдам сўраган 73 нафар кам таъминланган оилалар аъзоларига тўлиқ нафақа тайинланди;

- ишчи гуруҳи аъзоларининг қўллаб-қувватлаши билан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги 7 нафар мурожаатчининг барчаси ўз фаолиятини бошлади;

- уй-жой масаласида 9 та мурожаат, 7 та ечим, 2 таси туман “Йўл харитаси”га киритилди;

- бошқа масалалар бўйича 94 та мурожаатчининг 77 таси илтимоси қондирилди ва 17 тасига туман “Йўл харитаси“га киритиш орқали ечим топилади, албатта.

- Бевосита вилоят ишчи гуруҳи кўмаги билан собиқ почта хизмати шохобчаси ўрнида “Зебо” хусусий корхонасини ташкил этиб, 10 иш ўрни билан фаолиятимизни бошлаганимиздан мамнунмиз, – дейди Қўрғонтепа МФЙда яшовчи Зебо Тўйчиева. – Маҳалламиздаги касб-ҳунар коллежи битирувчиларини иш билан таъминлаш ҳисобига яқин вақт ичида яна 10 та янги иш ўрни яратишни режалаштиряпмиз.

СЎХ ТУМАНИ

Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида вилоят ишчи гуруҳи томонидан аниқ режа асосида иш ташкил этилди.

Шу мақсадда тумандаги 27 та МФЙда жойлашган 5472 та хонадонда ўрганиш ишлари амалга оширилиб, 873 та муаммоли масалалар аниқланди. Хусусан, электр таъминоти бўйича 25 та, табиий газ соҳасида 66 та, соғлиқ сақлаш тизимига тааллуқли 107 та, бандлик масаласида 96 та ва уй-жой қурилиши йўналишида 25 та мурожаатлардан иборатдир.

Ўрганиш якунлари бўйича электр ва табиий газ таъминоти соҳасида 79 та, соғлиқни сақлаш тизимида 102 та, ишга жойлаштириш масаласида 90 та, уй-жой йўналишида 10 та ҳамда бошқа соҳаларга тегишли 171 та муаммоли масалалар ижобий ҳал этилди. Бошқача айтганда, туман аҳли томонидан вилоят ишчи гуруҳи аъзоларига билдирилган 873 та мурожаатнинг 705 таси ёки 81 фоизи жойида бартараф этилишига эришилди.

Вилоят ишчи гуруҳи томонидан ўрганишлар мобайнида аниқланган ва бартараф этилмаган 168 та муаммоли масалалар бўйича туман “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Ўз навбатида ўрганилган 27 та маҳалланинг барчасига алоҳида “Йўл харитаси” тайёрланди. Ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”га киритилган муаммоли масалаларни ҳал этиш ишларига 13 млрд. 16 млн. сўм маблағ зарурлиги ҳисоб-китоб қилинди. Унга кўра:

республика маблағи ҳисбидан – 6 млрд. 500 млн. сўм;

вилоят бюджетидан 4 млрд. 112 млн. сўм;

туман маҳаллий бюджетидан 1 млрд. 540 млн. сўм жалб этилиши кўзда тутилмоқда. 

ТОШЛОҚ ТУМАНИ

Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уй-жой, коммунал ва йўл хўжалиги, муҳандислик-коммуникация тармоқларидаги муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва барвақт олдини олиш мақсадида вилоят ишчи гуруҳи аъзолари, тумандаги 4 сектор раҳбарлари ва уларнинг 104 нафар вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида ўрганилди.

Ўрганишлар жараёнида тумандаги 51 та МФЙ ҳудудидаги 6510 та хонадонлар ўрганилди, ўрганиш давомида 2119 та муаммолар аниқланди. Юзма-юз суҳбатларда аниқланган муаммоларнинг 1873 таси жойида бартараф этилди ва бу умумий мурожаатларнинг 88,4 фоизини ташкил этди. Ҳудудлар бўйича аниқланган 246 та муаммо белгиланган тартибда ҳал қилиш учун туман “Йўл харитаси”га киритилди.

Вилоят ишчи гуруҳи томонидан 4 та сектор ҳудудида олиб борилган ишлар натижасида кам таъминланган оилаларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, нафақа тайинлаш, ишга жойлаштириш, бепул даволанишлари учун шароит яратишга кўмаклашилди. Шунингдек, томорқадан самарали фойдаланиш, оилаларнинг даромад манбаларини кўпайтириш борасида амалий ёрдамлар кўрсатилиб, керакли тавсиялар берилди.

 

Ботир МАДИЁРОВ тайёрлади.

Суратларни Шерзод ҚОРАБОЕВ олган.