Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
БУВАЙДАДА МЕБЕЛЧИЛИККА ИХТИСОСЛАШГАН ЙИРИК САВДО ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАЖМУАСИ ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ
2022-02-10 10:44:48 68
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Бувайда туманининг Қўнғирот МФЙ ҳудудида эски боғлар ўрнида жами 22 гектар майдонда мебелчиликка ихтисослашган йирик савдо ва ишлаб чиқариш мажмуаси қурилиш ишларининг бошланиши билан танишиб, мажмуа лойиҳасини такомиллаштириш бўйича масъуллар билан муҳокама ўтказди.
Вилоят раҳбари 2021 йил декабрь ойида Бувайда туманига ташрифи чоғида туманнинг Чўмбоғиш маҳалласида бўлиб, мебель ва эшик ромлар ишлаб чиқарувчи ҳунармандлар ва тадбиркорлар билан учрашганди. Маҳалла аҳли вилоят раҳбарига маҳсулотларни йўл бўйида очиқ ҳудудда сотишларини айтиб, ёпиқ савдо мажмуаси қуриб берилишида ёрдам сўрагандилар.
Чўмбоғишда 500 га яқин ҳунарманд ва тадбиркор оила қўл меҳнати ҳамда кичик саноат усулида эшик ва ромлар, уй ва ошхона мебеллари, юмшоқ мебеллар, дарвоза ва сўрилар, шунингдек турли ёғоч ўймакорлиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Янги барпо этиладиган мажмуадаги ишлаб чиқариш ва савдо майдонлари тайёр ҳолатда кредит асосида ушбу оилаларга берилади.
Вилоят ҳокими шунингдек, туманнинг яна бир ҳунармандлар қишлоғи – Янгиқишлоқ МФЙда бўлиб, аҳоли билан мулоқот қилди. Янгиқишлоқда 125 та дурадгорлик ҳамда 300 дан зиёд темирчилик фаолияти билан шуғулланувчи ҳунарманд бўлиб, ҳар бири камида 3-4 ҳамқишлоғини иш билан таъминлаб келади. Ишловчиларнинг ҳар бири камида 3-4 миллион сўм доимий даромадга эга. Маҳалла ҳунармандлари, хонадонларда ташкил этилган ишлаб чиқариш жараёнлари билан вилоят ҳокимини таништириб, ўз фаолиятлари, айниқса темирчилик қўшниларнинг, маҳалланинг кундалик турмушига ҳалақит бераётганини, Янгиқишлоқ ҳунармандлари учун ишлаб чиқариш ва савдо жараёнларини бирлаштирадиган Ҳунармандлар маркази барпо этиш борасида ёрдам сўрадилар.
Ушбу мурожаат белгиланган тартибда ижобий ҳал этиладиган бўлди. Вилоят ҳокимининг топшириғи билан маҳаллада ҳар бир ҳунарманд билан сўров ўтказиб, ҳозирда нечта одамни иш билан таъминлагани, барпо этиладиган марказда қанча ер майдони кераклиги, шунда нечта янги иш ўрни шакллантириши борасида маълумотлар жамлашга киришилади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram