Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 154 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ШАҲРИДАГИ МЕХАНИКА ЗАВОДИНИНГ ЁТОҚХОНАСИ ТЎЛА ТАЪМИРЛАНАДИ

×

 2021-03-05 11:34:33    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фарғона шаҳридаги Нодирабегим МФЙ Навоий кўчасида жойлашган Механика заводининг ётоқхонасида яшовчиларнинг турмуш шароити билан танишди. 

1967 йилда қурилган бу бино, 20 йилдан бери умуман таъмирланмаган. Бу ерда яшовчи 46 та оилада 120 нафар фуқаро қийин ижтимоий шароитларда яшаб келмоқда. Механика заводининг солиқ бўйича миллиардлаб қарзлари бирикиб қолгани учун, бу ерда яшовчиларга хонадонлар бўйича қонуний яшаш ҳуқуқи белгилаб бериш имконияти ҳам бўлмаган. Бино томидан сув ўтади, электр, иситиш, сув таъминотида муаммолар мавжуд. 

Вилоят ҳокими ётоқхонада яшовчилар билан бирма бир суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатларини тинглади. Бинони вилоят ҳокимлиги балансига ўтказиш ҳамда уни капитал таъмирлаш бўйича ишларни бошлаш бўйича кўрсатма берилди. Бино таъмирдан чиқарилгач, ижтимоий ижара тамойилида яшовчиларга тақдим этилади.

Яшаш шароитини яхшилаш бўйича вилоят раҳбарига мурожаат қилган фуқароларга бу йил шаҳарда 334 та арзон кўп қаватли турар-жой барпо этилишини, субсидия тўланадиган муҳтож оилаларни ижтимоий мезонлар асосида танлаш ва субсидия тўлаш жараёнларини автоматлаштирилиши маълум қилинди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube