Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
МАЛИНАЧИЛИК ФАРҒОНА ТУМАНИ АҲОЛИСИНИНГ АСОСИЙ ДАРОМАД МАНБАИГА АЙЛАНМОҚДА
2022-04-18 08:59:35 122
Фарғона туманининг Водил ҳудудида 5600 та хонадон ва фермер хўжаликларидаги жами 500 гектардан ортиқ майдонда 4 минг тоннадан зиёд маҳаллийлаштирилган навлардаги малина етиштирилмоқда. Малина етиштирувчилар томонидан йилига ўртача ҳисобда 65 млрд. сўм атрофида даромад олинади.
Туманда соҳани янада ривожлантириш ва шу орқали аҳоли даромадларини ошириш, ишсизликни камайтириш устувор масалага айланган.
2022-2025 йилларда паст ҳосилли пахта ва ғалла майдонларини қисқартирилган ерлари ҳисобидан аҳолига 800 гектардан зиёд ер майдони ажратилиши, шундан 2022 йилнинг ўзида 321 гектар ер майдонида малиназор яратилиши кўзда тутилган.
Водил Қизилқўрғон массиви ҳудудида жойлашган самарасиз фойдаланилаётган 350 гектар боғларнинг қатор ораларига малиначилик кўчатлари экилмокда. Ҳозирги кунга қадар 182 гектар боғ қатор ораларига малина кўчатлари экиш ишлари амалга оширилди.
Тижорат банклари томонидан 94 нафар фуқароларга малиначилик йўналишида 2,6 млрд.сўм миқдорда кредит маблағлари ажратилди.
Ушбу массивда 156 нафар ишсиз фуқароларга 20 гектар ер майдони 10 -15 сотихдан малиначиликни ташкил этиш учун очиқ аукцион савдолари орқали тарқатиб берилди.
Ер майдонларида малина кўчатлари экилиб, шпалер ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Қатор орасидан самарали фойдаланиш мақсадида кўшимча экин сифатида картошка ва сабзавот экинлари етиштириш йўлга қўйилмоқда.
Ҳудудда ташкил этилган “Ал-Водилий” ҳамда “Водиллик Довудбек” кластерлари аҳолига малина кўчатлари, сим ва шпалерлар етказиб бермоқда.
“Саноат” МФЙ да эса етиштириладиган малинани қабул қилиш ва сақлаш учун “Дадахон Мурод файзи” оилавий корхонаси томонидан умумий қиймати 800 млн. сўмлик 200 тонна сиғимли замонавий музлаткичли камералар ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram