Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 40 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФУРҚАТ ТУМАНИДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БИЛАН ҚАМРАБ ОЛИШ ДАРАЖАСИ 97,4 ФОИЗГА ЕТДИ

×

 2022-04-26 10:51:52    65

PDF юклаш
Чоп этиш


Куни кеча Фурқат туманидаги “Эшон” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 10-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман секторлари раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

1976 йилда барпо этилган 140 ўринга мўлжалланган ушбу давлат мактабгача таълим ташкилотига давлат бюджетидан 97 млн. сўм ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан қарийб 300 млн. сўм маблағ сарфланди. Ҳашар йўли билан асосий ўқув биноси, канализация тармоғи таъмирдан чиқарилиб, болалар айвончаси янгидан барпо этилди.

Айни кунда боғчада болажонларга 50 нафар педагог ходимлар таълим-тарбия бериб келишмоқда. Тарбияланувчилар учун бадиий гимнастика, ментал арифметика, шахмат, инглиз тили машғулотлари, йўл қоидаларини ўргатиш мақсадида “Йўл ҳаракати майдончаси” ташкилланган. Эътиборлиси, мактабгача таълим муассасаси болажонларга миллий қадриятларимизни сингдириш учун ўзбекона кўринишда безатилган. 

Очилиш маросимидан сўнг меҳмонлар ўғил-қизлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

Бу каби эзгу ишлар “Чилгижийда”, “Болтакўл”, “Чекчувалдоқ” маҳалла фуқаролар йиғинларида жойлашган 25- 37- ва 49-сонли ДМТТларда ҳам ҳашар йўли билан олиб борилмоқда.

Фурқат туманида 3-7 ёшдаги болалар 9 минг 960 нафардан зиёдни ташкил этиб, туманда жами 180 та мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд. Шундан 52 та давлат, 5 та давлат-хусусий шериклик, 123 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ҳисобланиб, уларга 9 минг 700 нафарга яқин болалар қамраб олиниб, қамров даражаси 97,4 фоизни ташкил этмоқда.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram