Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 144 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХИТОЙНИНГ CМЕC КОРПОРАЦИЯСИ ФАРҒОНАДА ЙИРИК САВДО-ЛОГИСТИКА МАРКАЗИ ҚУРИЛИШИ ЛОЙИҲАСИГА САРМОЯ КИРИТАДИ

×

 2022-04-27 16:06:43    79

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси қошидаги "Фармададинвест" гуруҳи ва Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси ташаббуси билан вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев Хитой Машинасозлик ва муҳандислик корпорацияси (CМЕC) вакиллари билан музокаралар ўтказди.

Мулоқотда Фарғона вилоятининг инвестицион салоҳияти, мавжуд имкониятлари ҳақида маълумот берилди. 

Лойиҳалаш ва қурилиш, энергетика, маъданчилик, электроника, экспорт-импорт ва бошқа кўплаб соҳаларда фаолият олиб борувчи йирик халқаро корпорация бўлган CМЕC ҳозирда дунёнинг 150 дан ортиқ давлатларида турли йўналишларда ўз лойиҳаларини амалга ошириб келади. Хитой Машинасозлик ва муҳандислик корпорацияси кўплаб инвестицион лойиҳаларга ҳам ўз сармоясини йўналтирган. 

Бугунги учрашувда CМЕC вакиллари Фарғонада йирик савдо-логистика маркази қурилиши лойиҳасига маблағ киритиш истагини билдирдилар. Ушбу марказнинг қурилиши билан боғлиқ масалалар, жараёнлар атрофлича муҳокама қилинди.

Муҳокамаларнинг амалий иш босқичига ўтиш учун жорий йил май ойида корпорация вакиллари Фарғонага келиши, лойиҳани бошлаш тартиблари яна бир бор кўриб чиқилиб, ҳамкорлик шартлари белгиланиши келишиб олинди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram