Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ШАНХАЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИГА АЪЗО ДАВЛАТЛАР МИЛЛИЙ КООРДИНАТОРЛАРИ ВИЛОЯТИМИЗНИНГ ДИҚҚАТГА САЗОВОР ЖОЙЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИЛАР
2022-04-28 20:29:16 76
Хабар бериб борганимиздек, жорий йил 25-28 апрель кунлари Фарғона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгаши (ШҲТ МКК)нинг навбатдаги йиғилиши ташкил этилди.
Бугун мазкур тадбирда иштирок этган нуфузли меҳмонлар вилоятимизнинг диққатга сазовор жойларида бўлдилар.
Хусусан, Қўқон шаҳрида машҳур тарихий обида, Худоёрхон саройидаги экспонатлар кўздан кечирилди. Ўрда ҳақидаги қизиқарли маълумотлар ҳикоя қилиб берилди. Шундан сўнг Учкўприк туманидаги доривор ўсимликлар етиштириш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Меҳригиё” корхонасига борилди. Бу ерда лаванда, годжи, папайя, мушмула, қаҳва, киви, банан каби цитрус мевалардан тортиб, резавор ўсимликлар, турли доривор гиёҳлар етиштирилаётгани, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва дори-дармон воситалари МДҲ давлатларига экспортга чиқарилаётгани маълум қилинди.
Кейинги манзилда Риштон туманидаги Халқаро кулолчилик маркази, икки қаватли кулоллар хонадони, устахона ва савдо дўконлари таништирилди. Риштонлик тадбиркор Равшан Тожиддинов раҳбарлик қилаётган “Р+Корон” корхонасига қарашли кулолчилик музейи, касаначилик асосида тайёрланаётган 500 хилдан ортиқ маҳсулотлар, уларнинг Греция, Фаластин, Россия, Туркия каби турли давлатларга экспорт қилинаётгани ҳам меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.
Марғилон шаҳридаги Ҳунармандлар марказида эса атлас, адрас ҳамда гилам тўқиш жараёнларига гувоҳ бўлдилар.
Шунинг билан Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгаши (ШҲТ МКК)нинг Фарғонада ўтказилган навбатдаги йиғилиши якунига етди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram