Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ТИББИЁТ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ГЕРМАНИЯНИНГ МАНГЕЙМ УНИВЕРСИТЕТИ КЛИНИКАСИ ҲАМДА “OPASCA” КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИНАДИ

×

 2022-10-07 19:53:11    314

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Германиянинг Мангейм университети клиникаси раҳбари Фредди Бергманн, клиника молиявий директори Зое Моргенштерн ҳамда “OPASCA GmbH” компанияси бош директори Алексей Свердловни қабул қилди.

Учрашувда вилоят тиббиёт тизимини ривожлантиришда Германиянинг илғор тажрибасини жорий қилиш, вилоят соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш, мавжуд беморлар ва касалликларни ягона мониторинг базасини яратиш, фарғоналик шифокорларнинг Германияда малака ошириш ва тажриба алмашинишларини йўлга қўйиш, Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ҳамда Мангейм университети ўртасида кўп томонлама ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.

Германия тиббиёт соҳаси вакилларининг ташрифи вилоят ҳокими бошчилигидаги Фарғона делегациясининг жорий йил июль ойида Германияга сафари давомида Мангейм университети клиникасида эришилган келишувларнинг давоми бўлди.

Учрашув давомида Фарғона вилояти ҳокимлиги, Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, Мангейм университети клиникаси, “OPASCA GmbH” компанияси ўртасида халқаро ҳамкорлик бўйича келишув имзоланди.

Ушбу келишув доирасида дастлабки босқичда вилоятимиз шифокорлари, жамоат саломатлиги тиббиёт институти талабалари ҳамда ўқитувчилари учун Мангейм университети клиникасида тажриба алмашинув дастурлари ташкил этилиши, германиялик мутахассисларнинг вилоятимизга ўқув машғулотлари ўтказишлари белгилаб олинди. Ҳамкорликда илмий анжуманлар ҳамда тиббий тадқиқотлар ўтказиш ҳам йўлга қўйилади. Келгусида вилоятимизда қўшма таълим дастурлари асосида Мангейм университетининг тиббиёт факультетини ташкил этиш, “OPASCA GmbH” компанияси билан ҳамкорликда тиббиёт соҳасида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш каби масалаларда ҳам ҳамкорлик қилинадиган бўлди.

Фарғонада Мангейм университети клиникаси томонидан 11 миллионга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Фарғона водийси вилоятлари, шунингдек, қўшни давлатлар чегарадош ҳудудлари аҳолиси учун хизмат кўрсатувчи йирик замонавий тиббий клиника барпо этиш масаласида ҳам ҳамфикрлиликка борилди.

Жорий йил ноябрь ойида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти делегациясининг Мангейм университетига ҳамда клиникасига амалий ташрифи борасида келишиб олинди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram