Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 50 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТДА ЙЎЛ ҚУРИЛИШИГА АЖРАТИЛАЁТГАН МАБЛАҒЛАР ВА ҚУРИЛИШЛАР СИФАТИ БЎЙИЧА ҚАТЪИЙ ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ ЎРНАТИЛАДИ

×

 2023-02-23 16:05:42    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, кейинги йилларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Фарғона вилоятида ҳам кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Айни жарёнда инфратузилма хизматлари – электр ва табиий газ таъминоти барқарорлигига эришиш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ички ва халқаро миқёсдаги йўлларни замонавий мезонлар асосида таъмирлаш устувор аҳамиятга эга бўлмоқда.

Натижада вилоят марказидан тортиб, энг чекка ва олис ҳудудларда ҳам аҳоли фаровонлигига хизмат қилувчи ҳаётбахш дастурлар амалга оширилиб, шаҳар ва туманларимизнинг меъморий қиёфаси, инфратузилма хизматлари фаолияти шаҳарсозлик меъморчилиги анъаналари асосида янгиланиб боришига эришилмоқда. Аслида бу каби янгиланиш ва ўзгаришлардан  кўзланган мақсад, энг аввало, халқимиз ислоҳотлар самарасини оиласи ва яшаб турган маҳалласи мисолида ҳис этиб, ўз ҳаёти ва фарзандлари тақдиридан рози бўлиб яшашига қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Фарғона шаҳри, Совурбулоқ МФЙда масъул мутасаддилар иштирокида ўтказилган семинар ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этиб, бу борада соҳа мутасаддилари олдида турган энг муҳим устувор вазифаларга тўхталиб ўтди.

Таъкидлаб ўтилганидек, 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган дастурлар доирасида вилоятдаги 374 та маҳаллаларда 1193,4 км узунликдаги йўллар таъмирланиши режалаштирилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 3 баробарга ошган.

Аммо эзгу ташаббусларни рўёбга чиқариш жараёнида баъзи ҳолларда қурилиш-пудрат ташкилотларининг масъулиятсизлиги ҳамда белгиланган юмушларни сифатсиз бажариши ортидан халқнинг норози бўлиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.

Таҳлил ва танқид руҳида ўтган мулоқот давомида бу йилдан бошлаб тендер савдолари тўлиқ шаффоф тарзда ўтказилиб, қурилиш ишлари сифати устидан қатъий жамоатчилик назорати ўрнатилиши таъкидланди. Ўз навбатида ҳар бир қурилиш сифатли, белгиланган меъёр ва қоидалар асосида тўлақонли бажарилиши лозимлиги қайд этилди.

Юзма-юз суҳбатда ҳар бир пудратчига берилган маблағлар тўғри йўналтирилиши жиддий назоратга олиниши таъкидланиб, 2022 йилнинг декабрь ойида ўтказилган тендер савдоларида ғолиб бўлган қурувчи-пудратчилар томонидан олиб борилган ишлар сустлиги танқид қилинди. Ҳар бир қурувчи зиммасига ўз фаолиятида ҳалоллик, инсоф ва адолат тамойилларига қатъий риоя этиши бўйича аниқ вазифалар юкланди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram