Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КОРЕЯНИНГ ПХЁНТХЭК ШАҲРИ МЭРИ ЧАН ЧЖОН СОН БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ ФАРҒОНАГА КЕЛДИ

×

 2023-04-28 00:06:13    309

PDF юклаш
Чоп этиш


Кореянинг Пхёнтхэк шаҳри мэри Чан Чжон Сон бошчилигидаги расмийлар ва тадбиркорлардан иборат делегация икки кунлик амалий ташриф билан бугун Фарғонага келди. Ушбу ташрифдан кўзланган мақсад – Фарғона вилояти ва Кореянинг йирик саноат маркази бўлган Пхёнтхэк шаҳри ўртасида ўзаро савдо ва иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, ижтимоий-маданий соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат.

Вилоят ҳокими бошчилигидаги Фарғона вилояти расмийлари ҳамда тадбиркорларидан иборат делегация жорий йил 27-30 март кунлари Корея Республикасига ташрифи давомида Пхёнтхэк шаҳрида бўлиб, шаҳар мэри Чан Чжон Сон билан музокаралар ўтказилганди. Шунингдек, Пхёнтхэк шаҳри Саноат ва Тижорат палатасида бўлиб ўтган Палата раҳбарлари ҳамда маҳаллий тадбиркорлар билан учрашувда Фарғона вилоятининг иқтисодий-инвестицион салоҳияти ҳақида маълумотлар тақдим этилганди. Бугунги ташриф, дастлабки мулоқотда эришилган келишувларнинг ҳаётга тадбиқ этиш йўлидаги амалий қадам бўлиши кўзда тутилган.

Пхёнтхэк шаҳри делегацияси аъзолари дастлаб “Само” спорт мажмуасида ташкил этилган вилоятда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳамда миллий ҳунармандчилик кўргазмаси билан танишдилар.

Меҳмонлар енгил саноат, текстиль, озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, қурилиш материаллари саноати, чарм-пойабзал саноати каби соҳалардаги вилоятнинг илғор компаниялари стендларини айланишди. Корея сармояси иштирокидаги қўшма корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар алоҳида эътибор тортди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram