Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚЎҚОН ШАҲАР ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ ШИФОХОНАСИГА FIAT РУСУМИДАГИ РЕАНИМАЦИОН АВТОМОБИЛИ ТОПШИРИЛДИ

×

 2024-04-03 18:21:10    9103

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам шифохонасига Fiat русумидаги реанимацион автомобили тантанали топширилди. Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят тиббиёт соҳаси мутасаддилари, қўқонлик тиббиёт соҳаси вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Давлатимиз раҳбарининг аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш масаласига алоҳида эътиборлари натижасида мамлакатимизда тиббиёт соҳаси ривожи йўлида катта ислоҳотлар амалга оширилаётганини қайд этиб, Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам шифохонасига тақдим этилаётган ушбу замонавий реанимобиль, қўқонликлар ва шаҳарга яқин атрофда яшовчиларга тезкор хизмат кўрсатиш сифатини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.

Шунингдек, Австриянинг "AME International GmbH" компанияси билан вилоятимизга болалар касалликларини даволаш учун энг замонавий Европанинг техника-жиҳозлари келтириш борасида ҳамкорлик қилиниши, бунинг учун 10 млн. долларлик шартнома амалга оширилиши, пировардида бир йилдан сўнг Қўқонда водий вилоятлари аҳолисига ҳам хизмат кўрсата оладиган, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган тиббий мажмуа ишга туширилиши ҳам маълум қилинди.

Меҳмонлар реанимобилнинг имкониятлари билан яқиндан танишдилар.

Реанимобилга дунёнинг тиббиёт жиҳозлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган энг олд компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган ўпканинг сунъий вентиляцияси аппарати (ИВЛ), дефибриллятор-монитор, кўчма кўп каналли ЭКГ аппарати, реанимацион чемодан, кўп функцияли кушетка ва бошқа кўплаб зарурий жиҳозлар билан ўрнатилган бўлиб, зарур ҳолатларда тезкор жарроҳлик амалиётлари ўтказиш имконияти мавжуд.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram