Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 241 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚУВАСОЙДА 40 МЛН. ДОЛЛАР ХИТОЙ ИНВЕСТИЦИЯСИ ҲИСОБИГА ПРЕМИУМ СИФАТДАГИ КЕРАМОГРАНИТ ПЛИТАЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЗАВОДИ ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ

×

 2024-04-05 23:08:00    8130

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Crown ceramic” компанияси директори Сянь Чень Ганни қабул қилди.

Учрашувда Хитой компаниясининг тўғридан тўғри 40 млн. доллар инвестицияси ҳисобига Қувасой шаҳрида барпо этишга киришилган премиум сифатдаги керамогранит плиталари ишлаб чиқариш заводи лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Ушбу лойиҳа вилоят ҳокими бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг жорий йил январь ойида Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи чоғида эришилган келишувлар доирасида амалга оширилмоқда.

Жорий йил март ойи бошида қурилиш ишлари бошланган ушбу завод, йиллик 10 млн. кв. метр юқори сифатдаги ва катта ўлчамлардаги керамогранит плиталари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ички бозор билан бирга МДҲ давлатлари ҳамда Шарқий Европа мамлакатларига экспортга йўналтирилади. Жорий 2024 йил якунида ишга туширилиши режалаштирилаётган ушбу йирик заводда 500 га яқин доимий иш ўрни яратилади.

Вилоят ҳокими Сянь Чень Ганга “Crown ceramic” МЧЖ хорижий корхонасининг вилоятимизда давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномани топширди.

Қайд этиб ўтиш лозимки, Хитойнинг яна бир йирик компанияси – Jianhua Ceramics томонидан “Қўқон” ЭИЗ ҳудудида керамика маҳсулотлари ва кафель ишлаб чиқариш бўйича йирик инвестицион лойиҳа ҳам амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳага хитойлик инвесторларнинг 50 млн. доллар тўғридан тўғри инвестицияси йўналтирилган. Қурилиш ишлари ўтган йилнинг ноябрь ойида бошланган бўлиб, ҳозирда жадаллик билан давом этмоқда.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram