Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 173 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТИМИЗДА СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 688 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА

×

 2024-04-09 16:15:33    6009

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги “Темурбеклар мактаби”да ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда пойтахтимиздан ташриф буюрган таниқли шоир ва ёзувчилар, маънавият тарғиботчилари, санъаткорлар иштирок этди.

Буюк саркарда, йирик давлат арбоби, илм-фан ва маданият ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур ва авлодлари қолдирган бой мероснинг қадри ва таровати асрдан-асрга тобора ошиб бормоқда, янги давр ва замонларга ҳам муносиб хизмат қилмоқда. Буюк саркарда бобомизнинг мардлиги ва ватанпарварлиги, жасорати ва адолатпарварлиги ёшларга чинакам ибратдир.

Хусусан, Фарғона шаҳридаги “Темурбеклар мактаби”да бугунги кунда муносиб издошлар камол топмоқда. Айни пайтда бу ерда 310 ўқувчи таҳсил олмоқда.

Мазкур мактабда ташкил этилган тадбир соҳибқирон бобомизга юксак эътибор ифодаси бўлди. Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари Фурқат Жўрақулов, Мудофаа вазири ўринбосари, генерал-майор Ҳамдам Қаршиев, Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Минҳожиддин Мирзо, Ўзбекистон халқ шоирлари Маҳмуд Тоир, Иқбол Мирзо ва бошқалар Амир Темур ўзлигимизни англаш, миллий анъана ва қадриятларимизни тиклаш борасидаги улуғвор ишларда, ватанпарварликда халқимизга маънавий куч бағишлаб келаётган улуғ сиймолардан бири эканлигини таъкидлади. Ижодкорларнинг ватанни, тинчликни мадҳ этувчи шеърлари, актёрларнинг Амир Темур ва Жалолиддин Мангуберди сиймосидаги чиқишлари барчага манзур бўлди.

Меҳмонлар “Темурбеклар мактаби”да яратилган шароитлар билан танишди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram