Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА ЯНА 22 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ
2020-04-25 15:30:39 105
Дунё бўйлаб коронавирус пандемияси авж олган бир шароитда мамлакатимизда ушбу касалликдан соғайиб бораётганларнинг сафи ортиб бориши барчани қувонтирмоқда. Малакали шифокорлар ва соҳанинг фидойи ходимлари, Президент бошчилигидаги давлат идоралари саъй-ҳаракати, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияси асосидаги муолажалар туфайли тузалиб чиққан юртдошларимиз оиласи бағрига қайтмоқда.
Заминимизга Аллоҳнинг раҳмат нури ёғилиб турган муборак ойда халқимизнинг қилган дуолари ижобат бўляпти.
Бугун, 25 апрель куни Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган 22 нафар бемор шифо топди ва улар масъуллар иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Тузалганларнинг 19 нафари чартер рейслар орқали Туркия, 1 нафари Миср ва Прага шаҳарларидан Фарғонага учиб келган кейинчалик карантин чоғида касаллик аниқланган беморлар эди.
Улардан 9 нафари Тошкент шаҳридан, 5 нафари Қашқадарё вилоятидан, 2 нафари Тошкент вилоятидан, қолганлари Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Андижон ва Сирдарё вилоятларидан бўлган фуқаролардир.
Таъкидлаш жоизки, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида шу кунга қадар 30 нафар бемор соғайиб чиқанди. Бугун эса вилоятда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 52 нафарга етди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube