Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ХАЛҚЧИЛ ИНСТИТУТ ВА САМАРАЛИ ФАОЛИЯТ
2017-06-30 10:05:19 82
Мустақиллик йилларида дунёда ўхшаши йўқ ноёб институт – маҳалла халқчил тузилма сифатида ўзини ҳар жиҳатдан намоён қилмоқда. Президентимизнинг шу йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазкур йўналишдаги ишларни янги босқичга кўтаргани билан аҳамиятлидир.
Вилоят тадбиркорлар марказида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши томонидан ўтказилган конференцияда Фармондан келиб чиқадиган вазифалар ҳамда маҳалла институтини янада такомиллаштириш юзасидан белгиланган устувор йўналишлар алоҳида таъкидланди.
Конференцияни Олтиариқ тумани “Полосон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Аҳмаджон Ҳакимов очди ва олиб борди.
Дастлаб делегатлар томонидан ҳайъат аъзолари тасдиқлаб олинди.
Анжуманда ҳайъат раиси, вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика Кенгаши аъзоси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси Шавкат Жавлонов сўзга чиқиб, янги тузилган Кенгашга юридик мақом берилгани, унинг фуқаролар йиғинлари уюшмаси шаклида тузилгани, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман, шаҳарларда тузилган Кенгашлар Республика Кенгашининг таркибий тузилмалари сифатида ташкил этилгани, бу пировардида маҳалла фаолиятини янада ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эгалигини эътироф этдилар.
Конференцияда Кенгаш таркиби тасдиқлаб олинди. Муносиб номзодларнинг меҳнат фаолияти ва тажрибаси ҳақида маълумот берилиб, овозга қўйилди. Кенгаш раиси, унинг биринчи ўринбосари ҳамда ҳудудий Кенгашларда ёшлар ишлари, диний-маърифий масалалар, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича раис ўринбосарлари, Кенгаш ижро аппаратининг ташкилий-услубий шўъбаси мудири сайланди.
Тадбирда Кенгашнинг намунавий низом лойиҳаси ўқиб эшиттирилди. Шунингдек, тафтиш комиссияси раиси ва аъзоларини, республика таъсис Конференциясида иштирок этувчи делегатлар сайланди. Жамоатчилик назоратини ташкил этиш, “йўл харитаси” ва унинг ижроси бўйича ҳам фикр-мулоҳазалар, таклифлар тингланди.