Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 73 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


САВОЛГА ЖАВОБ, МУАММОГА ЕЧИМ АЛБАТТА ТОПИЛАДИ

×

 2020-12-19 17:13:11    79

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров аҳолининг барча қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни ўз жойида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида Фарғона шаҳрида сайёр қабул ўтказди.

Фарғона шаҳар Шарқий ҳарбий округ маънавият ва маърифат марказида ташкил этилган тадбирда шаҳар ҳокимлигининг мутасадди раҳбарлари ва давлат идоралари раҳбарлари, сектор раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Сайёр қабулда 130 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, уларнинг мурожаатлари, ўз ечимини кутаётган 150 та масалалари кўриб чиқилди. Таъкидлаш жоизки, сайёр қабулда ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолдирилмади. Фуқаро томонидан билдирилган масала мурожаатлар рўйхатига олиниб, бажарилиш муддатлари белгилаб берилди. 

Вилоят ҳокими сайёр қабул давомида уй-жой ва ер масаласи, моддий ёрдам кўрсатиш, иш ва иш ҳақи, тадбиркорлик ва имтиёзли кредит ажратиш каби ўнлаб масалаларга аниқ ва тезкор чоралар кўриш бўйича тегишли идора раҳбарларига топшириқлар берди.

- Саволга жавоб, муаммога ечим албатта топилади. Фақат фуқароларимиз ҳам, ижро органларимиз ҳам муаммонинг ичига кириб, амалда ҳал этиш чорасини топсалар кифоя, - деди вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров.

Бундай сайёр қабулларда кўплаб муаммолар ижобий ҳал этилмоқда. Қувонарлиси, халқимизнинг ҳуқуқий маданият юксалиб бормоқда, мурожаатларда ўз манфаати учунгина эмас, жамият учун нафи тегадиган таклиф ва масалаларнинг борлиги бундан далолат бериб турибди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги