Вилоят ҳокими ёш шахматчилар ва уларнинг ота-оналари билан учрашди










Вилоят ҳокими, Ўзбекистон шахмат федерацияси Фарғона вилояти ҳудудий бўлими раиси Хайрулло Бозоров ёш шахматчилар ва уларнинг ота-оналари билан учрашди.
Вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосари, бошқарма ва шахмат клублари раҳбарлари ҳамда мураббийлар иштирок этган тадбирда вилоятда шахматни оммалаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз борди. Ушбу йўналишдаги таклиф ва мулоҳазалар эшитилди.
Таъкидландики, вилоятда 4 та шахмат клублари фаолияти йўлга қўйилган. Спорт мактаблари қошида 11 та, маҳалла гузарларида 503 та ҳамда 955 та умумтаълим мактабларида бепул шахмат тўгараклари ташкил этилган, улар 20 минг нафардан ортиқ аҳолига шахмат билан шуғулланиш имкониятини бермоқда.
Учрашувда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда сўнгги йилларда спортнинг барча турлари қатори шахматни ривожлантиришга ҳам катта эътибор қаратилаётганлигини билдирди. Кучли, билимли, иқтидорли ёшлар кўплиги, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш орқали юқори кўрсаткичларга эришиш мукинлигини аниқ мисоллар ёрдамида айтиб ўтди.
Ёшларимиз томирида Аҳмад Фарғоний, Беруний, Хоразмий, Ибн Сино каби улуғ алломаларимиз қони оқиб турганлиги ва уларга муносиб авлодлар камолга етаётганлиги фахр билан тилга олинди.
“Яхши ният - ярим давлат. Катта мақсадларни ният қилиш керак”, - деди вилоят раҳбари ва шундагина буюк шахматчилар етишиб чиқишига ишонч билдирди.
Тадбирда ота-оналар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини, эътибордан хурсанд эканликларини мамнуният билан таъкидладилар.
Якунда Республика ва халқаро мусобақаларда фаол иштироки ва эришган юқори натижалари учун шахматчиларга вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Фарғонада “Дуал таълимни ташкил этишнинг афзалликлари” мавзусида форум бўлиб ўтди

Фарғонада Хитойнинг компаниялари билган ҳамкорликда тракторлар ишлаб чиқарилади

Туркиянинг Анқара шаҳридаги хиёбонда улуғ қомусий олим Аҳмад ал-Фарғоний бюсти ўрнатилди

Фарғона вилояти делегациясининг Хитойга ташрифи доирасида ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди

Синсян шаҳридаги "Huaxi technology" компанияси фаолияти билан танишилди

Қишлоқ хўжалигида сувни бошқаришда илғор технологиялар қўлланилади