Фарғона тажрибаси: суғориш тизимларига қуёш панеллари ўрнатилади










Қувасой шаҳридаги "Blue Carbon” МЧЖ қўшма корхонасида қишлоқ хўжалиги соҳасида, хусусан, насос агрегатлари ва тик суғориш қудуқларини ишлатишда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш самарадорлиги масалаларига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, шаҳар-туманлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, соҳа мутасаддилари, тижорат банклари вакиллари, фермерлар иштирок этди.
Дастлаб семинар иштирокчилари шу ердаги боғдорчилик фермер хўжалигида ўрнатилган қуёш панелининг ишлаш жараёни ва афзалликлари билан танишдилар. 50 кВт/соат қуёш панел станциясининг ҳозирги кундаги нархи 165 млн сўм. Ҳисоб-китобга кўра, у 1,5 йилда ўзини оқлайди ҳамда 25 йил кафолатга эга. Бу эса фермерларнинг энергия харажатларини кескин камайиши ҳамда манфаатдорлигига хизмат қилади.
Кўргазмали семинарда вилоят раҳбари сув – бебаҳо бойлик, инсон ҳаётининг асосий манбаи эканлигини, сўнгги йилларда сув ресурсларининг камайиб бораётганлиги боис ундан оқилона фойдаланиш долзарб муаммога айланганлиги ҳақида сўз юритди. Ҳукуматимиз томонидан сув ресурсларини тежаш ва самарали бошқаришга қаратилган ислоҳотлар ва технологиялар жорий этишга муҳим эътибор қаратилаётганлиги қайд этилди. Вилоятимизда ҳам сув тежовчи суғориш тизимларини жорий этиш, ирригация каналларини модернизация қилиш ва насос станцияларини энергия тежамкор технологияларга алмаштириш босқичма-босқич давом этаётганлиги билдирилди. Бунда суғориш тизимларига энергия тежовчи технологияларини, хусусан, қуёш панелларини жорий этишда ўзига хос тажриба яратилаётганлиги ҳамда уни барча ҳудудларда оммалаштириш зарурлиги таъкидланиб, мазкур йўналишда амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгиланди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Алибек Турсунов вилоятимизда сув ва энергия тежовчи технологияларни қўллаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар бўйича маълумот берди.
Ўтган йилда иш бошлаган “Blue Carbon” қўшма корхонасида замонавий ва сифатли монокристал қуёш панеллари ва энергия тежамкор кўча ёритиш мосламалар чиқарилмоқда. Семинарда корхона фаолияти тақдимот қилиниб, насос агрегатлари ва тик суғориш қудуқларида электр энергия сарфини муқобил энергияга ўтказиш, яъни қуёш панелларидан фойдаланишни кенг йўлга қўйиш борасида таклифлар билдирилди.
Соҳага ажратилаётган кредитлар бўйича тушунтиришлар берилди.
Вилоят раҳбари томонидан семинар якунида ҳудудлардаги суғориш тизимларига қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш, бунинг учун кредитлар ажратиш борасида топшириқлар берилди.
Маълумот ўрнида: Бугунги кунда Фарғона вилоятида 130 минг гектардан ортиқ экин майдонларини суғориш ва ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун 168 та насос станция ва 2 303 та тик қудуқлари хизмат қилади. 1053 дона тик суғориш қудуқлари мазкур қудуқлардан фойдаланувчилар ҳисобига ўтказилиб, электр энергия тўловлари улар томонидан амалга оширилмоқда.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Фарғонада “Дуал таълимни ташкил этишнинг афзалликлари” мавзусида форум бўлиб ўтди

Фарғонада Хитойнинг компаниялари билган ҳамкорликда тракторлар ишлаб чиқарилади

Туркиянинг Анқара шаҳридаги хиёбонда улуғ қомусий олим Аҳмад ал-Фарғоний бюсти ўрнатилди

Фарғона вилояти делегациясининг Хитойга ташрифи доирасида ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди

Синсян шаҳридаги "Huaxi technology" компанияси фаолияти билан танишилди

Қишлоқ хўжалигида сувни бошқаришда илғор технологиялар қўлланилади