Урумчи шаҳрида Фарғона вилояти ҳамда Шинжон-Уйғур автоном районининг 200 дан зиёд ишбилармон доира вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди










Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқалар изчил суръатда ўсиб келаётганлигини таъкидлаб, бугунги бизнес-форум ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишини билдирди.
Вилоят ҳокимининг Хитой инвестицияларини жалб қилиш масалалари бўйича бизнес маслаҳатчиси этиб тайинланган Чжан Чжунхуа таништирилди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов вилоятимизнинг инвестицион салоҳияти, инвесторлар учун яратилган шароитлар, Президентимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантириш бўйича берилган имтиёзлар ҳақида тақдимот қилди. Хитой ишбилармон доира вакиллари Ўзбекистонда ижобий таркибий ўзгаришлар ва бизнес юритиш учун яратилган қулай шароитлар билан атрофлича таништирилди.
Форум инвестицион имкониятларни муҳокама қилиш, тадбиркорлик алоқаларини ўрнатиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун ўзига хос майдонга айланди ва бир қатор муҳим келишувларга эришилди.
Тадбир доирасида минтақа иқтисодиётининг истиқболли тармоқлари бўйича “B2B” учрашувлари ва тақдимотлар ўтказилди.
Ўзбекистон туманидаги "Yahyoxon trade 2020" оилавий корхонаси 10 млн долларлик қуритилган олхўрини Шинжонга экспорт қилиш бўйича шартнома имзолади.
Форумда Фарғона ва ШУАР ўртасидаги савдо-иқтисодий, қишлоқ хўжалиги, туризм ва маданий ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишга келишилди.
Форумда Ўзбекистоннинг Хитойдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фарҳод Арзиев иштирок этди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Фарғонада “Дуал таълимни ташкил этишнинг афзалликлари” мавзусида форум бўлиб ўтди

Фарғонада Хитойнинг компаниялари билган ҳамкорликда тракторлар ишлаб чиқарилади

Туркиянинг Анқара шаҳридаги хиёбонда улуғ қомусий олим Аҳмад ал-Фарғоний бюсти ўрнатилди

Фарғона вилояти делегациясининг Хитойга ташрифи доирасида ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди

Синсян шаҳридаги "Huaxi technology" компанияси фаолияти билан танишилди

Қишлоқ хўжалигида сувни бошқаришда илғор технологиялар қўлланилади