Фарғонада Гуанчжоу шаҳри ишбилармонлари ҳамкорлигида янги лойиҳалар амалга оширилади










Фарғона вилоятида йирик саноат, молия ва транспорт маркази бўлган Гуанчжоу шаҳри ишбилармонлари ҳамкорлигида савдо, иқтисодиёт, энергетика, мисни қайта ишлаш, чарм-пойабзал, керамика ва бошқа соҳаларда янги лойиҳалар амалга оширилади.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Хитойга амалий ташрифи доирасида Гуанчжоу шаҳрида ўтказилган тадбиркорлар билан учрашувида мазкур йўналишлардаги аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Музокаралар давомида "PITO" компанияси билан Риштон туманида юқори сифатга эга чинни маҳсулотлари, "AOPIYA" компанияси билан чарм-пойабзал ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш, Гуанчжоу тадбиркорлар уюшмаси билан мисни қайта ишлаш ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш, Данғара туманида эса 30 млн долларлик чинни маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш бўйича самарали келишувларга эришилди.
Вилоят ҳокими Ўзбекистонда хусусан, Фарғонада инвесторлар учун яратилган имконият ва шароитлар ҳақида сўз юритиб, уларнинг ҳар бир истиқболли лойиҳалари қўллаб-қувватланишини билдирди.
Учрашувлар якунида ҳамкорликдаги ишларни бошлашга келишилди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Фарғонада “Дуал таълимни ташкил этишнинг афзалликлари” мавзусида форум бўлиб ўтди

Фарғонада Хитойнинг компаниялари билган ҳамкорликда тракторлар ишлаб чиқарилади

Туркиянинг Анқара шаҳридаги хиёбонда улуғ қомусий олим Аҳмад ал-Фарғоний бюсти ўрнатилди

Фарғона вилояти делегациясининг Хитойга ташрифи доирасида ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди

Синсян шаҳридаги "Huaxi technology" компанияси фаолияти билан танишилди

Қишлоқ хўжалигида сувни бошқаришда илғор технологиялар қўлланилади