Синсян шаҳридаги "Huaxi technology" компанияси фаолияти билан танишилди










Хитойда амалий ташрифда бўлиб турган Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги вилоят делегацияси Хэнань провинцияси Синсян шаҳридаги "Huaxi technology" компанияси фаолияти билан танишдилар.
Мазкур компания Хитойнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги йирик компанияларидан биридир. Бу ерда қишлоқ хўжалиги учун пресловчи техникалар (экинларни ўрам қилувчи) ишлаб чиқарилади. Замонавий технологиялар билан ишловчи компанияда 70 фоиз жараённи роботлар амалга оширади. Шу билан бирга илмий-тадқиқот ва инновацион ишланмалар йўлга қўйилган. Янги турдаги замонавий техникалар ихтиро қилиниб, ишлаб чиқаришга татбиқ этиляпти. Юқори сифат ва самарадорликка эга бу қишлоқ хўжалиги техникалари ички бозор билан бир қаторда Россия, Австралия, Миср каби давлатларга экспорт қилинмоқда. Қишлоқ хўжалиги техникаларини Хитой фонд биржасига акцияларини чиқарган биринчи компания ҳисобланади
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров компания расмийлари билан мулоқотда уларнинг фаолиятини эътироф этиб, бундай илғор технологиялар қишлоқ хўжалигида катта самара беришини таъкидлади. Компаниянинг вилоятимиздаги лойиҳасини тезроқ ишга тушириш, ҳамкорликни янада кенгайтиришга эътибор қаратилди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Фарғонада “Дуал таълимни ташкил этишнинг афзалликлари” мавзусида форум бўлиб ўтди

Фарғонада Хитойнинг компаниялари билган ҳамкорликда тракторлар ишлаб чиқарилади

Туркиянинг Анқара шаҳридаги хиёбонда улуғ қомусий олим Аҳмад ал-Фарғоний бюсти ўрнатилди

Фарғона вилояти делегациясининг Хитойга ташрифи доирасида ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди

Қишлоқ хўжалигида сувни бошқаришда илғор технологиялар қўлланилади