Фарғона вилояти делегациясининг Хитойга ташрифи доирасида ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди








Фарғона вилояти делегациясининг Хитойга ташрифи доирасида ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди
Вилоят делегацияси амалий ташриф билан Хитой Халқ Республикасининг Шаньдун провинциясида бўлиб, қатор йирик саноат объектлари, технопарклар ва ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишди. Ташриф давомида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қатор келишувларга эришилди.
Шаньдун провинциясининг Дэчжоу шаҳрида 45 гектарлик саноат зонаси фаолияти билан танишилди. Ҳудудда 3 млрд долларлик 70 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилганлиги маълум қилинди.
Ташриф доирасида Қўқон шаҳри ва Дэчжоу шаҳри ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Шунингдек, шамол генераторлари ишлаб чиқарувчи “Shandong Longyuan Chengong Dianchang” компанияси фаолияти ўрганилди.
Жинан шаҳридаги технопарклар фаолияти ҳақида ташриф давомида делегация вакилларига маълумот берилди.
Жичжао шаҳрида “Shandong Hengyuan Decoration Technology Co., Ltd” ва “Runfeng Construction Group Co., Ltd” компаниялари раҳбарлари билан ўтган учрашувларда саноат, электротехника, меҳмонхоналар қурилиши ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўналишлари бўйича ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.
“Shandong Shui Beng” компанияси билан сув насослари ишлаб чиқаришни Фарғонада ташкил этиш масалалари бўйича музокаралар олиб борилди.
Ташриф давомида Фарғонада Фарғона-Шаньдун саноат зонасини ташкил этиш таклифи илгари сурилди. Шунингдек, сув насослари, тиббий ускуналар, тракторлар ишлаб чиқариш ва замонавий технопарк қуриш бўйича фикр алмашилди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов, Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, Қўқон шаҳар ҳокимлиги масъуллари иштирокида ўтган ўрганиш ва музокараларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан ҳар бир таклиф бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Фарғонада “Дуал таълимни ташкил этишнинг афзалликлари” мавзусида форум бўлиб ўтди

Фарғонада Хитойнинг компаниялари билган ҳамкорликда тракторлар ишлаб чиқарилади

Туркиянинг Анқара шаҳридаги хиёбонда улуғ қомусий олим Аҳмад ал-Фарғоний бюсти ўрнатилди

Синсян шаҳридаги "Huaxi technology" компанияси фаолияти билан танишилди

Қишлоқ хўжалигида сувни бошқаришда илғор технологиялар қўлланилади