Туркиянинг Анқара шаҳридаги хиёбонда улуғ қомусий олим Аҳмад ал-Фарғоний бюсти ўрнатилди

Туркиянинг Анқара шаҳридаги хиёбонда улуғ қомусий олим Аҳмад ал-Фарғоний бюсти ўрнатилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Фарғона вилояти делегацияси аъзолари иштирок этишди.
Тадбирда бобокалонимизнинг ибратли ҳаёти, серқирра фаолияти, илм-фан ривожи йўлидаги оламшумул ишлари бугун ҳам жаҳон аҳлини ҳайратга солиб келаётгани яна бир бор таъкидланди. Ҳурмат ва эҳтиром учун туркиялик қардош халқ вакилларига миннатдорчилик билдирилди.
Буюк астроном, математик ва географ Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Касир ал-Фарғоний 797-865 йилларда яшаб ижод қилган. У Фарғонада таваллуд топган. Европада Ал-Фраганус номи билан шуҳрат қозонган. Олим астрономия, математика ва география фанлари билан мукаммал шуғулланган. Қатор илмий ва амалий асарлар ёзиб қолдирган. У Дамашқдаги расадхонада осмон жисмлари ҳаракати ва ўрнини аниқлаш, янгича зиж (астрономик жадвал) яратиш ишларига раҳбарлик қилган ҳамда 832-833 йилларда Сурия шимолидаги Синжор даштида Тадмур ва ар-Раққа оралиғида ер меридиани бир даражасининг узунлигини аниқлашда қатнашган.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Фарғонада “Дуал таълимни ташкил этишнинг афзалликлари” мавзусида форум бўлиб ўтди

Фарғонада Хитойнинг компаниялари билган ҳамкорликда тракторлар ишлаб чиқарилади

Фарғона вилояти делегациясининг Хитойга ташрифи доирасида ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди

Синсян шаҳридаги "Huaxi technology" компанияси фаолияти билан танишилди

Қишлоқ хўжалигида сувни бошқаришда илғор технологиялар қўлланилади