Фарғонада Хитойнинг компаниялари билган ҳамкорликда тракторлар ишлаб чиқарилади








Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хэнань провинцияси Луо Янг шаҳридаги "Shi Ying Machinery" ҳамда "Luoyang" компанияларида бўлиб, ишлаб чиқариш фаолиятини кўздан кечирди.
"Shi Ying Machinery" компаниясида турли русумдаги тракторлар, "Luoyang"да эса йўл ва қишлоқ хўжалиги учун техника ҳамда тракторлар ишлаб чиқарилади. 50 дан 300 от кучига эга бўлган тракторларни йиғиш саноатига эга компаниялар Хитойда етакчи ўринни эгаллайди. Йўл хўжалиги учун мўлжалланган техникалар ҳам юқори сифати, иш унумдорлиги билан харидоргир. Айни кунларда электротракторлар яратиш борасида ишлар олиб борилмоқда.
Эндиликда янги дизайн ва кўплаб афзалликларга эга тракторларни Фарғонада ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров компания раҳбари Ли Шийинг ва расмийлар билан ўтказилган музокараларда тракторлар ишлаб чиқариш лойиҳасини бошлаш масалалари муҳокама қилинди.
Қувасой шаҳридаги саноат зонасида умумий лойиҳа қиймати 100 миллион доллар бўлган, биринчи босқичда 30 миллион доллар сарфланиши кўзда тутилган тракторлар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади. 2025 йилнинг якунига қадар миллий бренд асосида бир нечта русумдаги тракторлар ишлаб чиқарилади.
Учрашув якунида "йўл харитаси" асосида амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Фарғонада “Дуал таълимни ташкил этишнинг афзалликлари” мавзусида форум бўлиб ўтди

Туркиянинг Анқара шаҳридаги хиёбонда улуғ қомусий олим Аҳмад ал-Фарғоний бюсти ўрнатилди

Фарғона вилояти делегациясининг Хитойга ташрифи доирасида ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди

Синсян шаҳридаги "Huaxi technology" компанияси фаолияти билан танишилди

Қишлоқ хўжалигида сувни бошқаришда илғор технологиялар қўлланилади