Maxsus imkoniyatlar

Ekran o‘lchami:

50 %

Shrift o‘lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0
Sayt test rejimida ishlamoqda...

1722025-04-20 09:10

Фарғонада “Дуал таълимни ташкил этишнинг афзалликлари” мавзусида форум бўлиб ўтди

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1745122203106.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1745122213826.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1745122220428.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1745122229206.jpg
https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1745122236067.jpg

Фарғона вилоятидаги касбий таълим ташкилотлари, иш берувчи корхона ва муассасалар масъуллари иштирокида “Дуал таълимни ташкил этишнинг афзалликлари” мавзусида форум бўлиб ўтди.

Форумда Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) лойиҳаси эксперти Кристиан Хирис, вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Полвонов, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари қатнашишди.

“Дуал таълимда Германия тажрибаси”, “Дуал таълимни ташкил этишда корхоналарнинг ўрни”, “Хусусий сектордаги иш берувчилар ҳамда таълим муассасалари интеграцияси”, “Фарғона вилоятида дуал таълимни ташкил этиш имкониятлари” каби мавзулардаги чиқишлар қизғин савол-жавоб ҳамда баҳс-мунозараларга бой бўлди. Иш берувчи корхоналар ҳамда касбий таълим ташкилотлари раҳбарлари томонидан дуал таълимни янада ривожлантириш бўйича таклифлар, ташаббус ва лойиҳалар илгари сурилди.
Тизимда юз кўрсатаётган муаммо ва камчиликлар таҳлил қилинди.

Таъкидлаш керакки, дуал таълим тизими ўқувчи-талабаларнинг ҳам ўқиб, ҳам ишлаши, таҳсил жараёнида ўқувчиларнинг қўшимча даромад топишига замин яратади. Шунингдек, бу ишлаб чиқариш корхоналари учун малакали кадрлар тайёрлашда қўл келади. Аниқроқ айтилса, таълим муассасасида таҳсил олаётган, касб-ҳунар ўрганаётган ўқувчи-талабалар ҳафтанинг маълум кунларида муайян йўналиш бўйича ишлаб чиқариш корхоналарига бориб, иш ўрганади, ўз малакасини оширади, назарий билимларини амалиётида мустаҳкамлайди. Бу эса йил сайин янгиланиб бораётган замонавий дастгоҳ ва ускуналарда ишлай оладиган тайёр ишчи-ходимларга талабни тезкор қондириш имконини беради.

Форумда иштирок этган “Сўх-Оқтепа” ирригация тизимлари бошқармаси, “Баҳодир Лоғон”, “Fergana Oceana”, “Фарғонаазот”, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи “Teamdress Holding GmbH” каби йирик иш берувчи корхоналар мутасаддилари дуал таълимнинг афзалликлари хусусида ўз фикрларини билдиришди.

Фарғона вилоятида дуал таълим бўйича 2025 йил якунига қадар 7 минг нафар ўқувчини дуал таълимга қамраб олиш режалаштирилган. Жорий йилнинг уч ойида 44 та техникумда 35 та мутахассислик бўйича 900 га яқин корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорлик шартномалари имзоланган, дуал таълимда таҳсил олаётган ўқувчилар сони 5700 нафарга етган. Бундан ташқари, яна 16 та техникумда 210 та иш берувчи корхоналар билан шартнома тузилиб, 440 нафар ўқувчи учун маълумотлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тақдим этилган.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz

Tavsiya etamiz

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1745118956033.jpg

Фарғонада Хитойнинг компаниялари билган ҳамкорликда тракторлар ишлаб чиқарилади

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1745054910311.jpg

Туркиянинг Анқара шаҳридаги хиёбонда улуғ қомусий олим Аҳмад ал-Фарғоний бюсти ўрнатилди

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1745053756504.jpg

Фарғона вилояти делегациясининг Хитойга ташрифи доирасида ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1745046669577.jpg

Синсян шаҳридаги "Huaxi technology" компанияси фаолияти билан танишилди

https://api3.fergana.uz/files/150000/news/news_1744960586599.jpg

Қишлоқ хўжалигида сувни бошқаришда илғор технологиялар қўлланилади

Manzil
Ish vaqti: 9:00-18:00Dam olish kuni: YakshanbaO‘zbekiston, Farg‘ona viloyati, Farg‘ona shahar, A.Navoiy ko‘chasi, 15 uy
Aloqa uchun
Hokimlik telefon raqami: (0373) 244 05 23Hokimlik faks raqami: (0373) 244 05 23Elektron pochta: info@ferghana.uz
Yangilash
Oxirgi marta saytdagi ma’lumotlar 21.04.2025 da yangilangan
../images/footer/image-1.png../images/footer/image-2.png../images/footer/image-3.png../images/footer/image-4.png../images/footer/image-5.png../images/footer/image-6.png
Developed by:
logo.png PremiumSoft