Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Standard & Poor's халқаро рейтинг агентлиги вакиллари билан учрашди
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Standard & Poor's халқаро рейтинг агентлиги (S&P Global Ratings) вакиллари билан учрашди.
Мулоқот чоғида меҳмонларга вилоятнинг иқтисодий-инвестицион салоҳияти ҳақида маълумот берилди. Хусусан, турли соҳаларда қайд этилаётган натижалар, жадал ташқи савдо динамикаси, вилоятга жалб этилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми йилдан йилга ошаётгани, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти, яратилаётган қулай инвестицион муҳит натижасида Фарғона вилоятида хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони ортиб бораётгани ва бошқа қатор йўналишлардаги ижобий ютуқлар қайд этилди.
B+ рейтинг кўрсаткичи дунёда иқтисодий ҳолати барқарор ва молиявий жиҳатдан қарздорлиги бўлмаган ҳамда соғлом инвестицион муҳитга эга бўлган ҳудудларга берилиб, ўша ҳудуднинг халқаро доирадаги ҳолати ижобий поғонада эканлигини билдиради.
Маълумот учун, S&P Global Rating халқаро рейтинг агентлиги томонидан 2023 йилда Баҳрайн, Босния ва Герцоговина ва Иордания каби мамлакатлар кредит рейтинглари ҳам айнан B+ даражасида баҳоланган.
Standard & Poor's халқаро рейтинг агентлиги (S&P Global Ratings) 2022-2023 йилларда Фарғона вилоятининг хорижий ва миллий валютадаги узоқ муддатли кредит рейтингини B+ даражасида “Барқарор” деб баҳолаган.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz
Вилоятимизда ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди
Бағрикенглик ҳафталиги: эзгу мақсадлар ва орзуларимиз муштарак