Фарғона вилояти делегацияси Омск вилоятидаги илғор ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишдилар





Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров раҳбарлигидаги делегация аъзолари ташриф доирасида Омск инновацион технологиялар заводида бўлди. Мазкур корхона 2012 йилда ташкил топган бўлиб, марказий иситиш қозонларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Қозоғистон, Ўзбекистон, Беларус давлатларига маҳсулотлар етказиб берилмоқда.
Навбатдаги ташриф "Макошь" саноат зонасига амалга оширилди. Унинг ҳудуди 221 гектар бўлиб, асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва логистика тизимига эга.
Сафар чоғида делегация аъзолари мазкур саноат объектларидаги ишлаб чиқариш жараёнлари, замонавий технологик линиялар ҳамда экспорт салоҳияти билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, корхона раҳбарлари ва маҳаллий инвесторлар билан ўтказилган мулоқотларда ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилиниб, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар келишиб олинди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Учрашувлар самарали бўлди

Урумчи шаҳрида Фарғона вилояти ҳамда Шинжон-Уйғур автоном районининг 200 дан зиёд ишбилармон доира вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди

Хушхабар: Фарғонадан Урумчига авиақатнов йўлга қўйилди

Шинжонлик тадбиркорлар Фарғонага инвестиция киритишга катта қизиқиш билдирмоқда

Фарғона вилояти ҳамда Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони ўртасида кўп томонлама ҳудудлараро ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда