Фарғонада энергия тизими учун "ақлли" технологиялар ишлаб чиқарилади







Фарғонада энергия тизими учун "ақлли" технологиялар ишлаб чиқарилади
Шаньдун провинциясидаги Таян юқори технологияли саноатни ривожлантириш зонасида жойлашган “Shandong Huihai Electrical Co., Ltd" компанияси Фарғона вилоятида янги корхона очади. Хитойда амалий ташриф билан бўлиб турган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги вилоят делегацияси бугун мазкур компанияда бўлиб, инвестициявий лойиҳани амалга оширишга келишилди.
“Shandong Huihai Electrical Co., Ltd" компанияси кўплаб турдаги трансформаторлар ва электр жиҳозлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Энергия тизимидаги йўқотишларни камайтириш, харажатларни қисқартириш ва самарадорликда бу замонавий жиҳозларнинг аҳамияти катта.
Вилоят делегацияси дастлаб компания фаолияти билан танишдилар. Учрашувда эса вилоятимизда инновацион трансформаторлар ва электр жиҳозлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш муҳокама қилинди.
Вилоят ҳокими энергетика тизимида сўнгги йилларда олиб борилаётган модернизация жараёнларини қайд этиб, бунда тизимга "ақлли" технологияларни жорий қилиш муҳимлигини таъкидлади. Лойиҳани махсус саноат зонасига жойлаштириш, инвесторларни қўллаб-қувватлаш билдирилди.
Компания раҳбари Си Янжи Фарғонага бориб, имкониятлар билан танишгани, корхонани очиш учун дастлабки ишларга киришилганлигини, замонавий технологияларни ўрнатилишини маълум қилди.
Учрашувда компания билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz

Фарғонада “Дуал таълимни ташкил этишнинг афзалликлари” мавзусида форум бўлиб ўтди

Фарғонада Хитойнинг компаниялари билган ҳамкорликда тракторлар ишлаб чиқарилади

Туркиянинг Анқара шаҳридаги хиёбонда улуғ қомусий олим Аҳмад ал-Фарғоний бюсти ўрнатилди

Фарғона вилояти делегациясининг Хитойга ташрифи доирасида ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди

Синсян шаҳридаги "Huaxi technology" компанияси фаолияти билан танишилди

Қишлоқ хўжалигида сувни бошқаришда илғор технологиялар қўлланилади